Тюмен (Россия) муфтиси хавфсизлик мақсадига кўра қизларни мини юбка киймасликка чақирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен области мусулмонлар қозилик бошқармаси бошлиғи Фатиҳ Гарифулин.

«Бундай восита хавфсизлик мақсадида зарур бўлиб, эркакларни ножўя фикрдан ҳимоялашга хизмат қилади. Балки энди озодликка  чиққан эркак учраб қолиши ва у бирдан калта юбкалик қизни кўриб қолиб, мувозанатни тамоман йўқотиб қўйиши мумкин, вассалом»,  дейди Гарифуллин «Интерфакс»га. Шунингдек, у қизларни ёзги даврда камтарона кийинишлари уларнинг қайси динда бўлишларидан қатъи назар, барча қизларга тааллуқлидир, деб таъкидлайди. «Ўтган ҳафта Мисрда эдим. Ўттиз даража иссиқда ёш аёллар ҳам, қарилар ҳам бирдек узун кўйлакда, рўмолда, виқор билан мағрур қадам ташлайдилар. Бизда эса калта юбкада, яна ҳам калтароқ майкаларда, елкалари ва орқаларида нақшлар», деб эътироф этади муфтий.

«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирга келиб, талоқ қилинган аёллар сони кунданкунга ортиб бормоқда. Бу инкор қилиб бўлмайдиган давоми...

10:49 / 11.12.2018 4274
gallery linkfile ids9555,9554,9553 Сешанба  8 сентябрь куни Яқин Шарқнинг катта қисмини эгаллаб олган улкан қум бўрони давоми...

08:39 / 14.02.2017 5928
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз давоми...

11:41 / 29.11.2016 5823
embedhttpswww.youtube.comwatchvu8Kv906xZdwembed

09:37 / 15.09.2016 4215