Фарзандлар отасини қанчалар ҳурмат қилиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандлар отасини қанчалар ҳурмат қилиши, ардоқлаши кўп жиҳатдан онага боғлиқ. Она отани эъзозласа, бола ҳам эъзозлайди. Улар кўп ишда онасига эргашади.

Баъзи оилаларда ота ёмон бўлса ҳам она болаларига уни ёмонламайди, ҳурмат қилишга, меҳр беришга чақиради.

Шундай экан, ота ўзи яхши бўла туриб фарзандлар ҳурмат қилмаса, бунда онанинг хатоси бор.

Оналар, фарзандингизга отасини қандай кўрсатаётганингизга эътибор қилинг. Жумладан, болалар ёнида унга ҳурматсизлик қилманг (бошқа вақт ҳам!), уришманглар. Ўзаро баҳсларни алоҳида қилинглар. Болаларга отасини намуна бўладиган киши сифатида кўрсатишга ҳаракат қилинг. Айни шу гаплар отага ҳам тегишли.

 Ғиёсиддин Юсуф

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvp4EJ28uNpEembed

16:48 / 07.05.2018 5137
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб давоми...

09:50 / 05.12.2016 7240
Умму Кулсум ҳижрий олтинчи йил, милодий 627 628 йили Мадинаи Мунавварада дунёга келди. Оталари Набий давоми...

21:00 / 30.10.2019 5069