Индонезия делегациясининг юртимизга ташрифи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2023 йил 7 декабрь


Индонезия делегациясининг Тошкент Ислом институтига ташрифи


Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент Ислом институтига ташриф буюрди.


Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.


 Индонезия делегациясининг «Hilol Nashr» нашриётига ташрифи


Юртимиздаги азиз меҳмонлар зиёратлари давомида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ҳам келишди.


Делегация аъзоларини нашриёт раҳбари Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олдилар. Учрашув асносида меҳмонлар бу ердаги диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишиб чиқдилар.


Ташриф жараёнида Исмоилжон домла меҳмонларга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

09:28 / 21.04.2023 3919
Aнглиялик опасингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур футболчи, quotЛиверпулquot давоми...

08:15 / 25.08.2021 14133
2020 йилнинг 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги quotХўжа Нуриддин ҳожиquot жоме масжидида вилоят отинойилари давоми...

00:58 / 19.12.2020 3716
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қизи Елизавета Рамазон ойида тўлиқ рўза тутишни давоми...

20:11 / 26.04.2020 4038