Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дедилар» (Дора Қутний ва Байҳақий ривоят қилганлар).

Агар ўн дирҳам миқдоридан озни айтган бўлса ҳам, ўн дирҳам миқдорини бериш вожиб бўлади.

Маҳр пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, бари-бир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

14:20 / 27.10.2016 19098
Ойлар ичида бир ой борки, ҳар сафар ташриф буюрар экан, у мусулмон оламига бир жаҳон шодлигу шукуҳ, солиҳ давоми...

12:29 / 30.11.2016 4216
Юртимиз кўп йиллик тарихи билан машҳур ҳисобланади. Қадимги масжид, мадрасалар, карвонсаройлар бирбиридан давоми...

15:30 / 26.03.2019 5056
46 . « ». . Қирқ олтинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:52 / 11.06.2018 5043