«Ким неъматларнинг қадрини уларнинг борлигида билмаса, уларнинг йўқолиши ила билади».
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз ва иборалар ила ифода қилинган. Бизда кўпроқ «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деган ва шунга ўхшаш бошқа жумлалар билан ифода қилинади.

Неъматнинг қадрини билиш деганда, кўпчилик кишилар неъматнинг эгаси ўзининг унга бўлган эҳтиёжини англаб етиши, ундан фойдаланиш йўлларини яхши билиши, неъматга эришгандан хурсанд бўлиши, уни мухофаза қилиши, авайлаб-асраши кабиларни тушунади.

Агар неъмат мол, кўчмас мулк ёки тижорат бўлса, унга маҳкам ёпишиш, эртаю кеч авайлаб-асраш, ўғрига олдирмаслик, зарар етказмасликка уриниш неъматнинг қадрини билиш деб тушунилади.

Агар неъмат соғлиқдан иборат бўлса, унинг қадрини билиш соғлиқни сақлаш чораларини кўриш, еб-ичиш қоидаларига риоя қилиш, кун тартибини сақлаш, бадантарбия билан шуғулланиш кабилардан иборат бўлади.

Агар неъмат оила, бола-чақадан иборат бўлса, унинг қадрини билиш ўзаро муносабатларни яхшилаш, оила аъзолари орасида муҳаббатни зиёда қилиш кабилардан иборат бўлади.

Булар бугунги куннинг одамлари хаёлидаги неъматнинг қадрига етиш борасидаги ўлчовлардир.

Аслида неъматнинг қадрини билиш тушунчаси қандай бўлиши керак?

Неъматнинг қадрини билиш борасидаги соф исломий ўлчов тамоман бошқачадир. Соф исломий ўлчов бўйича неъматнинг қадрини билиш унга эришган банданинг ўзига берилган неъмат Аллоҳ таолонинг фазли-карами эканини чин дилдан англаб етиши, ушбу неъматнинг давомли бўлиши унинг шукрини ўрнига қўйиш билан юзага чиқишини тушуниб етишдан иборатдир. Шукр эса миннатдорлик сўзларини тил билан айтиб, дил ила тасдиқлаш билан бирга, неъматни неъмат берувчи Зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш орқали юзага чиқади. Ким ушбу ҳақиқатни тўлиқ равишда идрок этса ва ҳаётида унга тўлиқ амал қилса, неъматнинг қадрига етган банда бўлади. Агар банда ушбу ҳақиқатни идрок қилмаса ва ўзига берилган неъматнинг шукрини Аллоҳ таоло ирода этгандек ўринлатмаса, куфрона неъмат қилган бўлади.


 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларга хос бўлган иштибоҳли масалалар. Шубҳали масалаларни келтиришдан аввал ҳайз, нифос ва истиҳоза давоми...

19:29 / 06.12.2016 11239
Шарқ аёлларининг гўзаллариклари тилларда достон бўлиб келган. Уларнинг гўзаллик сирлари асрдан асрга давоми...

08:07 / 27.11.2016 11628
 Кимки Ҳажни ирода этса, тавба билан бошлаши лозим бўлади. Қилган зулмларини қайтариши, қарзларини узиши, давоми...

15:18 / 10.11.2016 4080
Куни кеча Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт туманида бўлган мудҳиш воқеа ndash 12 ёшли қизалоқнинг 29 ёшли педофил давоми...

03:52 / 07.02.2023 2543