Саййида Омина Саъид шундай дейди:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Бахт Аллоҳ таоло тарафидан бериладиган совға бўлиб, уни хоҳлаганига тортиқ қилади ва хоҳлаганидан тортиб олади. Агар бахт ясаладиган нарса бўлганида ер юзида бирорта бахтсиз инсон қолмаган бўлар эди. Бу ҳаётда агар инсон умрининг ярмида бахтга эришиш кафолати берилганда эди, аввалги ярмини қурбон қилиб юборишга тайёр бўлар эди. Агар бахт унсури ер шарининг нарги бурчагида бўлса, унга эришишни мақсад қилиб сафарга чиқишдан ўзимизни тўхтата олмас эдик. Бунинг учун олов ва тиканлар устидан ўтиб боришга ҳам тайёр бўлар эдик.

Ҳаётнинг барча қиррасидаги бахт каби уйдаги бахт ҳам маънавий мартаба бўлиб, уни илоҳий танлов яратади. Лекин бизнинг қўлимиздан унга олиб борадиган йўлимизни қуришимиз ва ўзимизни унга муносиб бўлган муҳитга солишимиз келади. Шубҳасиз, бахт ҳар қандай уйга камида бир бор бўлса ҳам ташриф буюради. Агар ўзига муносиб муҳитни топса, у ерда қолади. Агар бунинг зиддига дуч келса, у ердан кетади. Ҳикматли киши бу фурсатни ғанимат билади ва бахтиёр уйни яратиш йўлида асосий сабабларни тўлиқ тайёрлаб қўяди..."


"Бахт улашинг" китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар

11:21 / 24.11.2016 8980
Бир кишини яхши билиб олишнинг учта шарти бор бирга сафарга чиқиш, бир маконда бўлиш ва савдо қилиш.Майсара давоми...

21:52 / 25.09.2023 3671
«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғамаламга тўлиб, юзи қорайиб кетур». «Наҳл сураси» давоми...

17:55 / 21.01.2017 7664
Мендан quotДунёдаги энг бахтиёр киши кимquot деб сўрасалар, quotТурмуш ўртоғини тўғри танлаганларquot, дейман.Чунки давоми...

21:26 / 14.05.2023 2324