Шифони эса ёлғиз Аллоҳ беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир сафар катта шифохоналарнинг бирида ёш шифокорлардан бири устози билан бирга беморларни кўриб, кузатаётган эди. Устоз ирландиялик киши бўлиб, илми кўп ва ёши ҳам катта эди. Ёш шифокор ҳар бир беморни текширар экан, касаллик аломатларининг йўқолганини кўриб, касаллик варақасига: “Шифо топди, касалхонадан кетиши мумкин”, деб ёзиб қўяр эди. Устоз шогирдининг юзида фахрланиш туйғусини кўрди ва унга яқин келиб: “Эй болам, “шифо топди” сўзининг ўрнига “аҳволи яхшиланди” деган сўзни ёзиб қўй! Беморларнинг шифо топиши бизнинг қўлимизда эмас. Уларнинг аҳволи бизнинг қўлимизда яхшиланиши биз учун кифоя. Шифони эса ёлғиз Аллоҳ беради”, деди.


"Бахт улашинг" китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бугунда мусулмонлар шаклий диндорлик билан мубталолар. Дин расмрусум ва маросимларга айланганда қийматини давоми...

21:12 / 16.06.2023 2955
embedhttpswww.youtube.comwatchvrvINhg5TZsgembed

11:56 / 08.09.2016 4892
 Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан иймонга кирган эди. Аллоҳнинг Расулини давоми...

07:26 / 22.01.2017 4046