She'r
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,

Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,

Бу онларда виждонидан сабот топиб,

Маломатдан саломат қолгувчи йўқ!


Бу оламда осон ишни севди барча –

Шод қалбингга қайғу олиб келгувчи кўп,

Юрагига ханжарларни аччиқ санчиб,

Лек қайғуйинг зиммасига олгувчи йўқ.


Бори элнинг мулки эрур бахтиёрлик,

Истасанг-да, ғамни олмоқ иш имконсиз.

Мағлубият ҳосилидир хор-у зорлик,

Ғалабангдан фойда кутган эрур сонсиз.


Зулм зулмат каби қоплаб бу оламни,

Марҳаматнинг нурларига дил муштоқдир.

Олтинларга кўмилса-да боши қадар,

Марҳаматсиз бўлса инсон, энг қашшоқдир.


Айланишдан тўхтамайди чархи фалак,

Айланишдан тинмагайдир бир дам замон.

Адолатнинг боғларида унган чечак

Димоғимиз хуш этаркан, Роббим, қачон?..


Хато қилмоқ ҳар банданинг касби кори,

Ато қилмоқ Сенга хосдир, Робби Карим!..

Ўзинг бўлгин ожизларнинг мададкори,

Остонангга бошим қўйдим кўнглим ярим...


Акром МАЛИК

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз тикланди. Диёримизда мусулмонларнинг давоми...

11:25 / 11.02.2018 4736
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган давоми...

00:34 / 10.12.2017 4555
Аллоҳ таоло айтади «У роббига махфий дуо қилган чоғини эсла» Марям сураси, 3 оят. Закариё алайҳиссалом давоми...

17:55 / 27.02.2017 7623
 Ўқитувчи, катта бўлганингда ким бўлишни хоҳлайсан, деб бир ўқувчидан сўраганида, атрофидаги синфдошлари давоми...

22:35 / 13.12.2016 4256