ЭРКАКларни солиҳа оналар Аллоҳнинг мадади билан тарбиялайдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ оналари ҳақида шундай деганлар:


"Онам менга Қуръонни ўн ёшимда ёдлатганлар. У киши мени бомдод намозидан олдин уйғотар, Бағдоднинг совуқ кечаларида таҳоратим учун сув иситиб берар, кийимларимни кийдириб, сўнгра масжид уйимиздан узоқда жойлашгани ва йўл қоронғи бўлгани учун ўзлари рўмолларини ўраб, ҳижобларини кийиб, мени масжидга олиб борардилар".


Аллоҳ таолонинг фазли ила, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг қалбларига болаликдан сингдирилган ибодатга, илмга бўлган рағбат, муҳаббат самара бериб, у киши улуғ олим, фақиҳ, муҳаддис, мужтаҳид бўлиб етишдилар ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчиси бўлдилар.


Олима аёллар томонидан ёзилган баъзи асарларда шундай гаплар бор: “Китобда хато топсангиз, маъзур тутинг. Чунки мен бу китобни бир қўлимда ёзган бўлсам, нариги қўлим билан боламни овқатлантирганман (ёки “бешигини тебратганман”).


Аллоҳ таоло бизнинг аёлларимизнинг ҳам Ўзидан қўрқадиган бандалардан бўлишларини насиб этсин! Ўзидан қўрқадиган олимларни, қориларни етиштиришни барчамизга осон айласин!


Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси куни туғилганлар    Жавоб Расулуллоҳ давоми...

10:48 / 28.11.2017 3862
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб давоми...

09:50 / 05.12.2016 7239
embedhttpyoutu.bepme1YQIkmoembed

22:39 / 18.07.2015 7200