Ҳақиқий пешқадам аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



2018 йиллар эди, ўз соҳамда етук мутахассис бўлишим учун Ислом динини ўрганиб, Ислом тамойилларига асосланган психотерапия йўналишини қидириб, тополмай юрган пайтларим эди. Шу вақтлар биолог олим, укам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қизларига мурожаат этишни тавсия этди. Мен кўп ўйламай, muslimaat.uz сайтини фейсбукдаги саҳифасига хабар қолдирдим, аммо  жавоб бўлмади. Орада чет элга кетдим, у ердан ҳам  мурожаат этдим ва жавоб ололмадим. Асосийси, енгилмадим ва ёзавердим, охири канал админлари билан боғландим. Ниҳоят Одина опа билан кўришишга муваффақ бўлдим. У пайтда илмий иш бошлагандим.  Мен изланаётган мавзу юзасидан устоз қидираётган эдим. Биринчи марта кўришганим ёдимда, бошимда тюрбан, кийимларим ҳам шариатимизга мос эмас эди. Лекин мени ажаблантирган нарса, Одина опани толерант эканликлари, мени танқид қилмай (ўша пайтлари кийимларим юзасидан дин вакилларидан ва ҳижобли аёллардан фақат танқид эшитганим ёдимда), фақат дуо қилганликлари хотирамда муҳрланиб қолган. Хуллас, улардан керакли тавсияларни олиб, илмий ишни бошқа йўналишда бошлаб юбордим, Исломга интеграция қилишим учун ҳали ўзим кўп ўқишим кераклигини тушуниб етдим. Ўша йили таянч докторантурага кириб, 2021 йили муваффақиятли ҳимоя қилиб олдим. 2018 йилдан бери динимизни ўз соҳамга тегишли жиҳатларини чет элда ўргандим, ҳали ҳам малака оширишдан, динимизни ўрганишдан  тўхтаганим йўқ. Ва ишонч билан айтаманки, Одинахон Муҳаммад Содиқдек илмли, ҳақиқий пешқадам аёл сабабли бугун ўз соҳамни динга интеграция қилиб ўрганиб келмоқдаман, алҳамдулиллаҳ.   Жамиятимизда ҳақиқий жонкуяр пешқадам аёллар кўпайсин, «Пешқадам мактаби» аёллар ўқув маркази кўплаб аёл-қизларимизнинг мен каби тўғри йўлда илм олишига сабаб бўладиган ҳақиқий ПЕШҚАДАМЛАР МАСКАНИ бўлсин!

Барчамизга ҳақиқий пешқадам бўлиш насиб этсин,  азиз ўзбек аёллари, муҳтарама муслималар!


Гавҳар Тешабоева


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
89 ёшли боланинг ҳиссий ҳолати 89 ёшли бола  ҳамма нарсани тез қилгиси келади ҳаракатланишни, овқатланишни, давоми...

08:44 / 28.02.2017 8001
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

21:00 / 28.10.2019 3947
УСТОЗИМИЗ ҲАҚЛАРИДА Сайтимизда давримизнинг атоқли уламоларидан шайх Исмоил махдум мулла Сатти Охунд давоми...

10:08 / 07.02.2017 9447
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:55 / 19.11.2016 3628