Агарда сиз стресс, тушкунликдан қутулмоқчи бўлсангиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агарда сиз стресс, тушкунликдан қутулмоқчи бўлсангиз, нафсингизга бир назар солишингиз керак. Бу каби ҳолатлардан қутулишингизга ёрдам берадиган баъзи тавсияларни тақдим қиламиз:

 Келажак борасида бeзовталанманг, ризқнинг камлигидан хавфсираманг. Зеро, ризқ Аллоҳнинг қўлида. “Осмонда эса сизларнинг ризқу рўзларингиз (яъни, Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни, жаннат) бордир”.


Ўтган ишларни ҳадеб ўйлайверманг, йўқотганларингизга ачинманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга бирор иш етса, “Агарда бунақа қилганимда, фалондақа бўларди”, демагин. Аксинча “Аллоҳ тақдирни битиб қўйган, Ўзи хоҳлагани бўлди”, дегин. Зеро, “агарда” калимаси шайтоннинг ишига йўл очади”, дея марҳамат қилганлар.


Аллоҳ таоло пешонага нимани битган бўлса ва нимани жорий қилса, ҳаммасига рози бўлинг. Мўмин одам ҳаёт синовларидан чўчимайди. Мўминнинг ҳамма иши яхшилик.  Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар: “Мўминнинг иши ажиб. Унинг ҳамма иши ўзи учун хайрдир. Бунақаси фақат мўмин учундир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унга хайр бўлади. Агар бошига ёмон иш тушса, сабр қилади ва бу ҳам у учун яхшилик бўлади”.


Бошингизга тушган ғам-ташвишларнинг саноғи билан қизиқиш ўрнига Аллоҳ таолонинг неъматларини сананг. Зеро, Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 34-оятида: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар” , дея марҳамат қилади.


Бошқаларга ҳам эътиборли бўлинг, худбин бўлманг! Ҳар куни бирор бир инсоннинг табассумига сабаб бўладиган яхшилик қилинг.



 Доктор Ҳассон Шамсий Пошонинг "Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар" китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
 Ҳар бир инсоннинг бош миясида ҳайвонникидан фарқ қиладиган қуйидаги марказлар мавжуд. Уларда ақлфаросат, давоми...

11:59 / 02.02.2017 9429
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин, 250 г шакар, 33,5 пиёла ун, 150 г сметана ёки қатиқ, ош содаси. Тайёрланиши давоми...

11:44 / 02.02.2017 6472
Муҳаммад Содиқни ҳеч ўлган деманг, У ёзган китоблар ҳеч ўчган деманг, Элим деб, юртим деб машаққат давоми...

18:56 / 05.02.2017 7488
playlist typevideo ids29675,29676,29677,29678,29679,29680,29681

11:47 / 26.08.2017 3640