Помодоро техникаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Помодоро техникаси: ишни самарали ташкил этишнинг синалган медодикаси


Ҳаётида бирор нарсага эришишни мақсад қилган ҳар қандай инсон учун тайм-менежмент жуда муҳимдир. Айни пайтда вақтни назорат қилишнинг энг яхши техникаси Pomodoro техникаси бўлиб турибди.


Вақт бошқарувида ишлатиладиган ушбу метод 1980 йил Италияда кашф қилинган. У вақтни назорат қилиш учун оддий помидорга ўхшаш ошхона таймеридан фойдаланди, шунинг учун бу метод “Помодоро методи” деб номланди. Сиз вақтни назорат қилиш учун бошқа бир таймерлардан ҳам фойдалансангиз бўлади.


Помодоро техникаси нима ўзи?

Pomodoro Technique  ёки Помидор Техникаси – вақтдан самарали фойдаланиш методи бўлиб, белгиланган вазифага максимум диққат-эътибор билан, ортиқча руҳий босимларсиз эришиш учун ишлаб чиқилган. Aгар сиз қисқа вақт ичида маълум бир белгиланган мақсадга ортиқча ақлий ва жисмоний зўриқишларсиз эришмоқчи бўлсангиз, унда бу метод айнан сиз учун.


Жараён жуда содда: белгиланган лойиҳага сарфламоқчи бўлган вақтингизни қисқа, 25 дақиқалик “давр”ларга бўлиб оласиз ва ҳар бир шундай даврдан кейин кичик, 5 дақиқалик танаффус қиласиз. Яъни, 25 дақиқа ишлаб, 5 дақиқа дам оласиз. Ҳар бир 25 дақиқа “помодоро” деб аталади.


Бу сўз италянчасига “помидор” дегани бўлиб, бу методни яратган Франcесcо Чирилло дастлаб помидор шаклидаги ошхона соатидан фойдалангани учун шундай аталган. Кейинчалик бу бутун жараён номига айланиб кетган. Ҳар 4 та “помодоро”дан кейин 15-20 дақиқалик танаффус қилинади ва иш жараёнидаги камчилик ва ютуқлар ёзиб чиқилади.


Самарадорлик қаерда?

 Тадқиқотларга кўра, бирор бир лойиҳани амалга оширишда энг катта тўсиқ бу ўз-ўзини назорат қила олмаслик ҳисобланади. Юқоридаги метод орқали сиз қисқа вақт ичида кичик вазифаларни бажаришингиз керак. Бу эса одатдаги зўр бериб ишлашдан анча осонроқ ва назорат қилишга қулай.

 Иш жараёнида сизга халал берувчи ва чалғитувчи майда деталлар аслида сиз ўйлаганиздан кўпроқ вақт ва диққатингизни олиб қўяди. Помидор техникаси орқали сиз ташқи чалғишларни ҳам назорат қилишингиз мумкин. Тимерни 25 дақиқага қўйиб ишга киришганингизда ўзи шундоқ ҳам кам вақт, бу вақт сизга бошқа ташқи омилларга чалғимаслик кераклигини эслатиб туради. Ҳар бир “помодоро”дан кейин қилинадиган 5 дақиқалик танаффус эса, диққатингизни яна ишга жамлаб олиш учун шароит яратиб беради.

Бу метод сизни вақтни қадрлашга ўргатади. Шунингдек, бу жараён орқали сиз ўз имкониятларингиз ҳақида чуқурроқ билиб оласиз. Бир неча кунлик машғулотлар натижасида маълум бир ишни удаллаш учун сизга нечта “помодоро” керак бўлишини аниқ билиб оласиз.

 Помидор техникаси сизни мукаммалликка ўргатади. Бунда ҳар бир “помодоро” янги бир имконият, аввалгисида қилган камчилик ва хатоларни кейингисида тўғирлаб, самарадорликни янада ошириб боришингиз мумкин.

Юқоридаги метод сизнинг иш услубингизга ёки иш жараённи ўзига мос келмаслиги мумкин. Лекин кўп ҳолатларда бу сизга кундалик вазифаларни бажаришда қўл келиши мумкин. Энг асосийси эса, бу мутлақо текин! Aлбатта, агар сиз помидор шаклидаги ошхона соатини сотиб олишиншиз ҳам мумкин. Лекин таймер учун смартфонингиз ёки исталган турдаги вақтни кўрсатувчи қурилмадан ҳам фойдалансангиз бўлади.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 Севимли ўғлим, севимли қизим. Умар Ибн Абу Салама ривоят қиладилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

14:25 / 09.12.2016 3192
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙ ДЕСАК...  ТАВБА Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Тавба қилишлик неъмати Аллоҳ давоми...

15:25 / 21.03.2017 3665
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Кишининг ўзи учун давоми...

10:11 / 10.11.2016 5299
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар quotҲар биримиз мутасадди бўламиз ва ўзимизнинг қўл давоми...

21:40 / 16.04.2021 5835