Европада қурилаётган масжидлар сони ортиб бормоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Седмица» хабар беришича, 2013 йил қурилаётган исломий ибодат масканлари сони бўйича мисли кўрилмаган бўлиши кутилмоқда. Кўчмас мулк соҳасида ҳақиқий инқирозга қарамасдан Ирландияда, Дублиндан 10 км шимолида жойлашган Клонгрифда Европадаги энг катта масжидлардан бирининг қурилиши режалаштирилмоқда. Белгия Льеж шаҳрида тез кунларда масжид қурилиши ишлари бошлаб юборилади. Валлониядаги энг катта масжид 11 минг кв.м майдонга қурилиб, у 1000 намозхонни сиғдира оладиган масжиддан ташқари, кутубхона, кафе ва бир нечта дўконларни ўз ичига олади. Намозларга азонлар 18 метрлик минорадан янграйди. Германиянинг Гамбург шаҳрида собиқ Капернаум черкови масжидга айлантирилади. Жанубий Германиянинг Мюнхен шаҳрида эса сиёсатчилар қиймати 40 млн еврога тенг, ҳудуди 6000 кв.м майдондан иборат улкан исломий масжид мажмуаси қурилиши учун ер майдони танламоқдалар. 21 мартда Испаниядаги баскларнинг Португалете шаҳрида мусулмонлар янги масжидни очдилар. Очилиш кунида жамоанинг диний раҳбари Ҳазрат Мирза Масрур Аҳмад ўзидаги маълумотларга таяниб, 20 йилдан кейин Испаниядаги мусулмонлар сони икки баробарга кўпайиб, Ислом яна мамлакатнинг асосий динига айланиши эҳтимоли борлигини таъкидлади. Янги масжидлар Каталония, Люксембург, Швейцария ва Европанинг қатор шаҳарларида қурилмоқда. Аввалроқ Афина ҳукумати вакиллари шаҳарнинг ҳар бир туманида бир ёки иккитадан масжид қуришни режалаштираётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Шу тариқа ҳозирги кунда биронта масжидга эга бўлмаган Греция пойтахтида қарийб 15 та мусулмонлар учун ибодат масканлари барпо этилиши мумкин.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ ҳақида қисқача «Никоҳ» сўзи фиқҳ фанида қуйидагича таърифланади «У киши аёлининг маълум аъзоларидан давоми...

13:15 / 11.03.2017 11526
Фарғона вилояти бўйлаб Қуръон мусобақалари бошланди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

10:56 / 06.02.2018 3723
Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда давоми...

22:40 / 22.11.2023 2303
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

14:46 / 31.01.2017 7757