Она сути билан озиқланадиган болалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Она сути билан озиқланадиган болаларга қўшимча овқатларни бериш 6 ойликдан бошланади.


 Ҳеч қайси сунъий сутлар (смеслар) она сутининг ўрнини босмайди!  Қўшимчани светофор усулида, яъни  яшил сабзавотлар, кейин сариқ, кейин қизил қўшилади. Гўшт, тухум, творог, пишлоқларни бериш 7-8 ойликдан бошланади.


 2 ёшгача бўлган болалар умумий қозонда пишган овқатлар билан озиқлантирилмайди, чунки улар қовурилади,  зираворлар ва туз қўшилади.


 2 ёшгача фақат қайнатма, димлама ва тузсиз таомлар тайёрлаб берилади.  Сигир сути 2 ёшдан кейин берилади, чунки унинг таркибидаги козеин моддаси аллергия қўзғатиши ва сут таркибидаги  кўп миқдордаги глюкоза бола танасига зиён етказиши мумкин.


 Тўғри овқатлантирилган болаларда камқонлик, гиповитаминоз кузатилмайди.


Наргиза Қурбонова,

шифокор


Манба
Мавзуга оид мақолалар
БиласизмиТатиуровка нимадан тайёрланадиТатиуровка қилиш жуда кучли оғриқ билан амалга ошадиган жараён давоми...

02:37 / 09.04.2020 5167
Тортишишлар битта ёки бир қанча мушакларни ихтиёрсиз, бирданига қисқаришидир. Кўпинча тортишишлар болдир давоми...

02:06 / 16.09.2023 6083
Эмизаётган онанинг ҳолати боланинг руҳиятига таъсир этади. Бу ҳолат асосий аҳамият бериладиган муҳим давоми...

02:07 / 22.03.2023 2978
Нега бетоб бўлган пайтда уйқу келадиОдам касал бўлганида иштаҳаси ва жисмоний ҳаракат қилишга хоҳиши давоми...

02:42 / 24.03.2023 3240