РАМАЗОН ИФОРИНИ СЕЗЯПМИЗМИ?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?


Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.

Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?

Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.

Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади...


Ғиёссиддин Ҳабибуллоҳ


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Диққат, эълон muslimaat.uz сайтининг savollar.muslimaat.uz саҳифасида Энг яхши савол номзоди бўйича танлов эълон қилинади. давоми...

17:41 / 11.08.2018 5974
Оиламизда Мавлид Алҳамдулиллаҳ, Мавлид маросимини қариндошларимиз даврасида нишонлаш одатимизга кирган. давоми...

10:13 / 14.12.2017 4721
Уч яшар қизча ҳофизул Қуръон бўлиб, бутун Нигерияни ҳайратда қолдирди. Айтиш керакки, ўтган йили уч ёшга давоми...

19:50 / 11.12.2016 4035