Нима сабабдан ЖУМА КУНИ кўпроқ ҳаловат туямиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Бир қиз ҳикоя қилади:

"Ҳафта кунларининг барчасида қайғу ва ғамлар гоҳ у тарафдан, гоҳ бу тарафдан мени сиқувга олади. Лекин айнан жума кунида кайфиятим ўзгача бўлади. Бу кун менда қайғулар камайиб, хурсандчилигим ортади. Бунинг сирини сизларга айтиб бераман...


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Шунинг учун бу кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар,  чунки сизларнинг салавотларингиз менга кўрсатилади”,  дедилар. Саҳобалар: “Эй Aллоҳнинг Расули! Қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади? Ваҳоланки, сиз орамизда йўқ бўласиз-ку?!" дейишди.  Шунда у зот: “Улуғ ва олий Зот Aллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ерга ҳаром қилган!” дедилар.  Мана шу ҳадисни эшитганимдан сўнг менинг ҳикоям  бошланди...


Муборак ҳадисни эшитгач, мени ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам танишларини ўйладим. Чунки у зотга ҳар жума куни айтган салавотларим етказилади-да! Расулуллоҳ мени умуман салавот айтмай ёки жуда кам салавот айтган ҳолимда танишларини ўйлаб, ўзимдан ҳам, Расулуллоҳдан ҳам жуда уялиб кетдим. Сўнгра Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени таниб, шафоат қилишларидан умид қилиб,  у зотга салавот айтишни кўпайтирдим.  У зотга ҳар жума салавот айтишда бардавом бўлганимдан кейин айтган салавотларим Расулуллоҳга кўрсатилаётганини ўйлаб, жума кунини чинакамига севиб қолдим. Жума куни айтган салавотларим Расулуллоҳга рўбарў қилинишига аниқ ишонганим учун интиқлик билан кутадиган бўлдим. Жума тонгида бомдод намозини ўқиб бўлганимда шодликнинг чўққисида бўлар эдим. Чунки бугун салавотларим севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади ва мен Aллоҳ хоҳласа, биринчилардан бўламан. Бундан ташқари, жума куни уйимиз яна ҳам сокин ва файзли, муаммо ва ташвишлардан холи бўлиб кетади. Ҳатто шу куни онам ва мен бир-биримизга яна ҳам меҳрибон ва илтифотли бўлиб қоламиз. Буларнинг барчаси албатта Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтганимиз шарофатидандир. Ҳатто узрли кунларимда бошқа кунларни руҳан сиқилиб ўтказсам ҳам, жума куни бу қийинчиликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишим билан йўқ бўлиб кетади. Бу ҳолатни мен тахминан етти йилдан бери кузатиб келаман. Ҳозирда эса жума куни ўзгача бахт ва ўзгача тетиклик ҳис этаман.


Aллоҳ таолодан барча муслима қизларни жума кунларида ҳам, бошқа кунларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳаловати билан сийласин!


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуъти. "Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан


Манба
Мавзуга оид мақолалар
«Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир» Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

14:58 / 20.03.2017 4337
Ҳаммаси 2015 йилда бошланди. Талабалар алмашинув дастури бўйича Кореяга ўқишга келган ёшлар ҳалол таомланиш давоми...

09:10 / 05.02.2019 2846
httpswww.youtube.comwatchvKSGWiNsV7BA

10:15 / 04.03.2019 2070