Яхшиликлар балони қайтаради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти:


"Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.

Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадингми?» деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз.


Унутмаган экан.  Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!

Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!"


Фейсбук саҳифаларидан олинди

Манба
Мавзуга оид мақолалар
6 февраль куни Москванинг  «Каро 11 Октябрь»  кинотеатрида Эрон тарихида энг қиммат деб тан олинган давоми...

20:23 / 27.02.2017 5855
Бародан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Саломни тарқатинг, саломат бўласиз», давоми...

15:12 / 17.11.2016 4426
БУ ЮРАК Қани, бу юрак кўнсайди, Кўз ёшим бир зум тинсайди, Бу юзим бир он кулсайди, Бу юрак сизни давоми...

21:58 / 19.11.2016 4557
 Аввало, Ислом бу нарсаларни исрофгарчилик, манманлик, камбағалларнинг кўнглини чўкдиришга хизмат қилиши давоми...

19:33 / 08.10.2016 5332