Суннатни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Ердаги тешикка бавл қилинмайди


Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:

«Нима учун ердаги тешикка бавл қилиш ёмон кўрилади?» дейишди. У: «Ундай жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди». Насаий ва Абу Довудлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:


Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний Бани Махзум қабиласининг бошлиқларидандир. Имом Бухорий ва Ибн Ҳиббон айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлганлар ва Расулуллоҳдан кўп ҳадислар ривоят қилганлар».


Бу ҳадисларни Муслим ва бошқа имомларнинг китобларидан топиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Саржис ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайралардан ҳам ривоят қилганлар.

Бу зотдан Қатода, Осим ал-Аҳвал, Усмон ибн Ҳаким, Муслим ибн Марям ва бошқалар ривоят қилдилар.

Ушбу ҳадис ердаги тешикларга бавл қилишдан қайтармоқда. Бу қайтаришнинг сабабларидан бирини Қатода розияллоҳу анҳу баён ҳам қилиб бермоқдалар. Ўша тешиклар жинларнинг маскани бўлиши мумкин. Унга бавл қилган одам зарар кўриши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ўша тешиклар турли ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг уяси бўлиши ҳам мумкин. Улар ҳам зарар кўрмаслиги керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан олинди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
«Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишни англатади. Шаръий истилоҳда эса сув билан давоми...

11:33 / 10.05.2017 6719
Мантиқийдир... Етим ва омий бир инсон оламлар саййиди бўлиб қолса, ҳасадгўйларнинг, адоват ва давоми...

09:41 / 26.02.2017 6586
БОЛАЛАР УЧУН  ЭЪТИҚОДИЙ ҲИКОЯЛАР ТУРКУМИДАН Аллоҳнинг исми ва сифатларига ишониш Бомдоддан олдин Рима давоми...

15:10 / 23.01.2018 7567
gallery linkfile ids7962,7963,7964,7958,7966 22 май куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги  «Ҳусайния» мадрасасида давоми...

10:13 / 07.02.2017 6251