Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик!

«Мўминнинг умр сафари» рукни ишга тушмоқда…


Алҳамдулиллаҳ, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган тарихий ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, ҳаж ва умрага бораётган юртдошларимизнинг сони кундан-кунга ортиб боряпти. Аллоҳ таоло бу хайрли ишга мутасадди бўлаётган, сабабчи бўлаётган, шу соҳада хизмат қилаётган барча раҳбарларимизу ходимларимизга битмас-туганмас ажру савоблар бериб, икки дунё саодатини ато айласин! Ҳар бир юртдошимизга, ҳар бир диндошимизга бу улуғ сафарни адо этиш бахти насиб қилсин!


Азизлар! Ҳаж ва умра – Ислом динимизнинг беш арконидан бири бўлиб, буюк ибодатдир. Мусулмон инсонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарз бўлгани учун, ҳаж ва умра инсоннинг бутун умрига татигулик ибодат бўлгани учун уламоларимиз уни «умр сафари» деб атаганлар. Шу боис, бу ибодатни тўғри адо этиш учун ўзига яраша илмий, руҳий, маънавий, моддий ва жисмоний тайёргарлик талаб қилинади.


Шу муносабат билан muslimaat.uz каналида «Мўминнинг умр сафари» номли рукн ташкил қилинди. Бу рукнда ҳаж ва умрага оид шаръий аҳкомлар, тавсия ва кўрсатмалар, савол-жавоблар, шунингдек, ҳаж ва умрага бориб келган азизларимизнинг таассуротлари бериб борилади. Рукндан мақсад – юртдошларимиз, ватандошларимиз, хусусан, опа-сингилларимизнинг ҳаж ва умра ибодатини тўғри ва мукаммал адо этишларига баҳолиқудрат ёрдам беришдир.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 15 февраль куни .Hilol nashr, мажлислар залида muslimaat.uz сайти ходималари томонидан ташкил этилган .Билимсизликнинг шифоси ndash савол, давоми...

17:43 / 15.02.2020 4537
«30 кун ҳижобда» бу йилги Рамазон ойида айни мана шу ном остидаги акция ўз ҳаракатини давом эттиряпти. Муслималарни қўллабқувватлаш ҳамда жамиятдаги исломофобик давоми...

03:12 / 14.06.2018 3509
Сарҳисоб ndash 1444 тадбиридан олган таассуротларимМен иштирок этган тадбир жамоаси умуман мен ўрганмаган, авваллари ҳеч бир тадбирида иштирок этмаган жамият давоми...

17:08 / 17.08.2023 806
Буюк соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафига атаб мадраса ва мақбара қуришни ният қилади, аммо уни давоми...

16:18 / 27.12.2020 2281