Умра қилувчилар учун энг асосий тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу тавсиялар аслида энг биринчи берилиши керак эди.  Лекин олдингилари ёдимдан кўтарилиб кетмаслиги учун иссиғида ёзиб,  тарқатиб юбордим.


Қуйида умрага келишдан олдин қандай тайёрланиш кераклиги хусусидаги тавсияларимни беришга ҳаракат қиламан.

Бу тавсияларни ҳамма китобларда ўқиганмиз,  уламолардан эшитганмиз.  Лекин мен ҳам яна бир бор такрорлаб қўйишни лозим топдим.


1. Ҳаж ва умра қилишдан мақсадимизни белгилаб,  ниятни тўғрилаб олайлик.  Ҳаж қайси оятлар билан фарз бўлгану,  умра қайси ҳадислар билан суннат бўлган — китоблардан ўқиб-ўрганайлик.

2. Илк сафаримиз  Мадинага бўлади. Бу шаҳарнинг фазилати нимада эканини билиб олайлик.

3. Бу шаҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ва у ерда у зотнинг,  саҳобалари Абу Бакр Сиддиқ ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуларнинг қабрлари борлигини, уларнинг ҳар бирларининг қабрлари олдига келганда қандай салом бериш ва нима деб дуо қилишни ўрганиб, матнларини ёдлаб олайлик.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ёнида у зотнинг равзалари — яъни жаннатдаги боғлари бор.  Бу хабар қайси ҳадис билан собит бўлганини билиб олайлик.

5. Равза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан минбарларининг ўртасида эканини, у ерда икки ракъат намоз ўқишнинг фазилати қанчалар улуғлигини ўқиб ўрганайлик.

6. У ерда қилинган дуолар ижобат бўлиши саҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган. Шундай экан, равзага кирганда Аллоҳдан нималарни сўрашни олдиндан ўйлаб, кўнглимизга тугиб олайлик. Чунки у ерга кирганда инсонни шу қадар ҳаяжон, титроқ босар эканки, дуо қилишга ҳам ожиз бўлиб қоларкан. Кўпроқ охиратимизнинг хайрли бўлишини сўрайлик. Ўзимизга,  зурриёдларимизга икки дунё саодатини сўрайлик, жаннатни сўрайлик.

7. Ҳамма ёру биродарларнинг саломини етказишга ҳаракат қилайлик.

У ердан тез чиқариб юборишаркан. Саломларни умумий ҳолда етказиш ҳам мумкин экан.

8. Саёҳатга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қадамлари етган, у зотнинг рисолатлари билан боғлиқ жойлардан  Уҳуд тоғига, Қубо масжидига, Масжиди қиблатайнга, Бақиъ қабристонига олиб боришаркан.(Бақиъга аёлларни олиб боришмади). Уйда бу жойларнинг тарихини ўқиб ўрганиб қўйинг. Шунда борганингизда ўша воқеалар кўз олдингиздан худди кинодек ўтиб туради,  иншааллоҳ.



Давоми бор...


Барно Саидраҳмон


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
16САБОҚСоч кесиш ва эҳромдан чиқишСафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиб бўлгач, умра қилган эркаклар сочини қирдириб олдирадилар, аёллар эса сочининг давоми...

19:33 / 03.02.2023 1195
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир,.Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий давоми...

19:00 / 28.07.2020 2201
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидирrdquo, давоми...

13:00 / 29.07.2020 2027
Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол борасида ихтилоф қилганлар.Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи давоми...

20:00 / 30.07.2020 1859