Олимлар билан учрашув илм аҳлларининг саодатидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хабарингиз бор, 2022 йил, 14 ноябрь куни  юртимизга Мисрдан Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис илмлари бўлими устози, Азҳари шариф бутунжаҳон фатво маркази аъзоси, устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий ташриф буюрган эдилар.


Бугун, 2022 йил 18 ноябрь куни устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий  Мутаваллий билан muslimaat.uz сайти таҳририятида устоза Одина Муҳаммад Содиқ бошчилигида ижодий ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий билан  таҳририятимизда бўлган кичик даврадаги учрашувимиз “Hilol nashr” мажлислар залида яна кенг даврада – илм аҳлларидан бўлган кўплаб аёлларимиз иштирокида  давом этди. Бу учрашув ҳақиқий маънода эсда қоладиган, илм аҳлларининг хотирасида муҳрланиб қоладиган манфаатли учрашувлардан бири бўлди, десак янглишмаймиз.


Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ алломанинг  ҳар бир гапини араб тилидан дақиқ-дақиқ нуқтасигача таржима қилиб,  тушунтириб, изоҳлаб бериб турдилар.


Айнан бу учрашув, илм ўргатувчи азиз устозаларга жуда зарур қўллама бўлди, десак ҳам адашмаган бўламиз. Илм талаб қилувчи шогирдларга илмни қай тартибда ўргатиш усулларини тушунтириб бераркан, устоз шундай дедилар: “Илм ўрганиш босқичма босқич, давомли, ҳузурланиш билан шаклланади, яъни мана шу тартибга риоя қилсангиз, илм сизда гўзал суратда шаклланади.  Ва бу илм толиби илмга истихсол (натижа ҳосил қилиш), истихрож (чиқариш йўли) ва истиҳзор (ҳозир қилиш, яъни баён қилиш) билан янада чуқурроқ ўрнашади...”


Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовийнинг илм борасида айтган  ҳар бир гапи дур каби қадрлидир, қимматлидир. Аллома, маълумингизким, Ал-Азҳар университетининг ҳадис илми куллиётининг устози сифатида ажойиб маълумотларни етказди. Маълум бўлишича, Малайзиядан Ал-Азҳар университетида 85 минг нафар талаба келиб таҳсил олишар экан. Мана шунча талабадан атиги бир-икки нафари илмни мукаммал ўрганиб, чинакам мутахассис бўлиб камолга етар экан. Айниқса, устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовийнинг мавритиялик муслима аёллар ҳақида айтган маълумотлари залдаги аёлларимизни жуда таъсирлантириб юборди.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний роҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг «Саҳиҳул Бухорий»га ёзган «Фатҳул Борий» шарҳини 20 йилда, муқаддимасини эса 5 йилда тамомлаган. Айнан мана шу китобни мавритиялик муслима аёллар 10-12 ёшли фарзандларининг ҳифзи очилиши ва  камолга етиши учун ёдлатишар экан... Аллома таъкидлаганидек, ҳифз, аввало такрор қилиш билан, кейин эса боғлаш билан, ва энг сўнггида изҳор қилиш, яъни зоҳир қилиш  билан  маромига етар экан.


Учрашув сўнггида опа-сингилларимиз ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Ҳар бир саволга берилган жавоблар ҳам йиғилганлар учун манфаатли илм бўлди.  Аллома Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовийнинг юртимиз, халқимиз ва илм аҳллари ҳаққига қилган хайрли дуолари билан учрашувимиз ўз якунига етди.


Аллоҳим, бу хайрли дуолар барокатини берсин! Ижобатини тез кунларда амалга оширсин! Юртимизда қорию қурролар, муҳаддису муҳаддисалар кўпайсин!

Аллоҳ таоло илм бераётган, зиё улашаётган  барча  азиз устозу устозаларимизни, жумладан, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқни ҳам саломат қилиб,  Ўзининг чексиз ажру мукофоти билан сийласин!


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Зара Муҳаммадни Буюк Британиядаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти ҳисобланган Мусулмонлар Кенгашига биринчи бош котиб яъни давоми...

19:28 / 01.02.2021 3783
Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблариНиқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди ҳисобланмоқда. Барча номдор дизайнерлар бу аксессуарни ўз давоми...

14:00 / 06.08.2020 3937
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ .Иҳёу улумиддин, китобида бундай дейди .Бола отаона қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, давоми...

20:33 / 22.08.2023 1156
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, унга кўра Ийд алФитрrdquo Рамазон ҳайити куни давоми...

11:34 / 18.05.2020 4385