Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳажнинг илмий фаолияти тўғрисида қисқача маълумотлар:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳажнинг илмий фаолияти тўғрисида қисқача маълумотлар:

Иордания давлатининг Уммон шаҳридаги Сувайлиҳ минтақасида 1974 йилда туғилган.

2002 йили Бағдод университетининг шариат факультетида ҳанафий фиқҳи бўйича олий баҳо билан докторлик даражасини олган.

2006 йили Иорданиядаги Балқо амалий университетининг усулуд дин факультетида асистент (ёрдамчи устоз) вазифасини эгаллаган.

2011 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида доцент лавозимига эга бўлган.

2016 йили Иорданиядаги Ислом илмлари университетидаги Шариат ва қонун факультетида профессор лавозимини эгаллаган.

Ислом илмлари университетида чоп этилган бир қанча магистрлик ва докторлик илмий ишларида раҳбар сифатида ҳамкорлик қилган. Ироқ, Ҳинд, Шом ва бошқа юртларнинг йирик уламоларидан Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва бошқа шариат илмлари бўйича ижозалар олган.

Туркия, Фаластин, Ҳинд ва бошқа юртларда ташкил этилган бир қанча конференцияларда иштирок этган.

Иорданиядаги шариат матнларини қадимий услубда ўргатишга ихтисослашган, биринчи бўлиб ташкил этилган «Анворул уламо» деб номланган ўқув марказининг муассиси.

Ҳанафий мазҳабига мувофиқ араб тилида фатво чиқарадиган «Анворул уламо» деб номланган биринчи бўлиб ташкил этилган фатво маркази муассиси ва муфтийси.

Ики йил давомида Таълим ва тарбия вазирлигида мударрис бўлиб ишлаган.

Вақф вазирлиги, Халқаро ислом илмлари университети ва «Анворул уламо» марказларида ташкил этилган бир қанча ихтисослашган фиқҳий курсларнинг раҳбари.

Бир қанча китоблар, илмий изланишлар ва илмий мақолаларга муаллифлик қилган ва уларни таҳқиқ этган.

Бир қанча китоблар, илмий изланишлар ва илмий мақолаларга муаллифлик қилган ва уларни таҳқиқ этган. Улардан баъзилари қуйидагилар:

Илмий ишлар бўйича:

1. «Ихборур роий би ахбори ибнил ҳанно» («Кўздан кечирувчининг Ибн Ҳанно ҳақидаги хабарлардан хабар бериши»), қўлёзма;

2. Зарнужийнинг «Ихтисору таълимул мутааллим» («Ўқувчига таълим бериш»нинг мухтасари»), қўлёзма;

3. «Иршодул Ҳанафий ило ахбори Аҳмад ал-Ҳамавий» («Ҳанафий шахсни Аҳмад ал-Ҳамавийнинг хабарларига йўллаш»), қўлёзма;

4. «Ал-эълом би аъломи Филастин» («Фаластин улуғлари ҳақида билдириш»), қўлёзма, тугалланмаган;

5. Лакнавийнинг «Ал-имому Абу Ҳанифа табақатуҳу ва тавсиқуҳу» («Имом Абу Ҳанифа, у зотнинг табақаси ва сиқа (яъни ишончли)лиги») асари, қўлёзма;

6. «Имомул аимматил фуқаҳои Абу Ҳанифатун Нуъмон» («Фақиҳ имомларнинг имоми Абу Ҳанифа Нўъмон»), «Ал-Варроқ» муассасасида чоп этилган, Уммон;

7. «Имконийяту вуқуъил ижмоъ» (Ижмоъ вужудга келишининг имконияти), қўлёзма;

8. Розийнинг «Буғятус соил ало хулосатид далоил ва танқийҳул масоили шарҳил Қудурий» («Далилларнинг хулосаси борасида сўровчининг мақсади ва масалаларни текшириб чиқиш, Қудурийнинг шарҳи»), асари, Дорул фатҳ, Уммон;

9. «Ал-баёну фил аймони ван нузури вал ҳазари вал ибоҳати» («Қасамлар, назрлар, тақиқлаш ва мубоҳ қилиш борасидаги баён»), «Дорул жинон»да чоп қилинган, Уммон;

10. Ибнул Ҳанноийнинг «Татимматул жалийя ли табақотил ҳанафийя» («Ҳанафийлар табақалари борасида катта қўшимча») асари, қўлёзма;

11. «Ат-туҳфатул бадийъа би ахбори содриш шарийъа» («Содруш Шарийъа ҳақидаги хабарлар борасида ажойиб туҳфа»), «Ал-варроқ» муассасасида чоп қилинган, Уммон;

12. «Танбиҳул Бошо ало ахбори ибн Камол Бошо» («Пошони Ибн Камол Пошонинг хабарларидан воқиф қилиш»), қўлёзма, тугалланмаган;

13. «Ас-симорул жанийя фил фавоидил ҳанафийя» («Ҳанафийларнинг фойдалари ҳақидаги етилган мевалар»), қўлёзма, тугалланмаган;

14. «Ал-жомиъу фий аҳкомис сиёми вал эътикофи вал ҳажжи вал умрати» («Рўза, эътикоф, ҳаж ва умрага доир ҳукмлар борасида мажмуа»), «Дорул жинон»да чоп қилинган, Уммон;

15. «Ал-жомиъу лил муаллифийна вал муаллафот» (Муаллифлар ва таълиф қилинган асарлар жамланмаси), қўлёзма, тугалланмаган;

16. «Ад-дурарул баҳийя фий ашҳари мадориси ва мударрисид давлатил усмонийя» («Усмонли давлатининг машҳур мадрасалари ва мударрислари ҳақида гўзал дурлар»), қўлёзма, тугалланмаган;

17. «Ар-равзун надийю фий таржимати Раҳматилло ас-Синдий» («Раҳматилло ас-Синдийнинг таржимаи ҳоли ҳақида серсув бўстон»), қўлёзма;

Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз портали, «Ҳилолнашр» матбаанашриёти ҳамда «Муслимаат.уз» сайти ходимлари Даврон ва Иброҳим давоми...

08:07 / 31.10.2019 2846
Уруш яксон қилди бизни Иккинчи синфда ўқиётган кезларимда мактабимизда бомба портлади. Синфдан отилиб давоми...

02:23 / 25.02.2017 5615
Бугун 2018 йил 7 февралдан Фарғона вилоятининг машҳур шаҳарларидан бири қадимий Қўқон шаҳрида навбатдаги давоми...

06:09 / 07.02.2018 2793