"Ризқни берувчи отамиз эмас, Аллоҳдир!”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳотамул Асом фарзандларига: “Мен ҳаж қилмоқчиман!” деди. Улар йиғлаб: “Бизни кимга ташлаб кетасиз?” деди. Шунда унинг қизи: “Отамиз кетаверсинлар, ризқни берувчи отамиз эмас, Аллоҳдир!” деди. Ҳотам сафарга чиқди. Фарзандлари оч ҳолда кечани ўтказдилар. Улар қизни койий бошлашди. Қиз: “Аллоҳи, мени улар олдида хижолат қилма!” деб дуо қилди.
Уларнинг олдидан шаҳар амири ўтиб қолди ва сув беришларини сўради. Ҳотамнинг оиласи янги кўзада муздек сув беришди. Амир сувни ичди ва: “Бу кимнинг уйи?” деб сўради. Атрофдагилар: “Бу Ҳотамул Асомнинг уйи”, деб жавоб беришди. Амир олтиндан бўлган шодани уйга отди ва: “Ким мени яхши кўрса, шундай қилсин!” деди. Атрофдаги ҳамма шундай қилди. Ҳотамнинг қизи йиғлаб чиқди. Онаси унга: “Сени нима йиғлатди, Аллоҳ бизга тўкинликни берди-ку?” деди. Қиз: “Бир банда бизга қаради ва бизни бой қилиб қўйди, агар Яратувчи зот бизга қараса, нима бўлар экан?!” деди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Муслима қизнинг оила қуришдаги мезонлариИнсон суҳбатдошига унинг фикри ёки иймонининг кучлилигига қараб давоми...

02:17 / 28.03.2021 7865
Биз қайси даврдамизКун, ҳафта, ой, йил... Биз қайси даврдамиз Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан давоми...

06:38 / 04.02.2020 6191
Тарихдан маълумки, Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг кўзлари кўр бўлиб қолибди. У зотнинг дуолари давоми...

22:15 / 16.11.2021 4235
Мусулмон одоби ТАВБА ОДОБЛАРИ Саккизинчи одоб ndash тавба қилиш қалб, тил ва бутун вужуд билан бўлиши. давоми...

00:26 / 22.07.2020 4858