"Бу нур юзидаги ҳар бир нуқтадан йиғилган табассум ва розилик ҳиссиётининг қоришмасидир..."
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин кишининг бахти инсон ўз Яратувчсисига боғланиши, унга бўлган муҳаббати ва унинг розилиги йўлида фидо бўлишидан келиб чиқади. Бу муҳаббат бирор муносабат ёки маълум вақтга боғлиқ эмас. Бу муҳаббат қалбдаги туғма ҳиссиётдир. У билан бошланади ва ҳеч қачон тугамайди.

Мўминнинг Аллоҳни яхши кўриши ва Аллоҳ учун яхши кўришидаги бахти тубсиз бахт бўлиб, бирор нарса бундай тубсизликка эга эмас. Бу лаззатни ҳақиқий мўминлар биладилар. Уни бирор нарсага алмаштирмайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч нарса кимда бўлса, шу нарсалар билан имоннинг ҳаловатини топибди: Аллоҳ ва Унинг расули бошқа нарсалардан суюкли бўлса, бирор кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўрса ва куфрга қайтишни гўё оловга улоқтирилиш сингари ёмон кўрса”.


Устоз Нашъат Мисрий “Пайғамбар табассум қилган ҳолда” деган китобида шунда дейди:

“Тақводор инсонлар ҳақида фалончи юзида нур бордек кўринади деган сўзимиз кўп тарқалган. Бу нур юзидаги ҳар бир нуқтадан йиғилган табассум ва розилик ҳиссиётининг қоришмасидир. Мўмин киши дунё тўғри йўлдан оздириб қўйган кишилар дуч келадиган кичик маҳзунликлардан анча юқорида туради. У қаршисидан чиққан ҳар қандай ҳодисада ўз ишончи билан Яратувчисига юзланади, ўзига ва инсонларга зулм қилган золимлар жамоасига қўшилмайди. Ўзидан рози бўлиб ҳаёт кечиради. Уни ўзгалардан рози бўлиш туйғуси ўраб олган бўлади. Аллоҳнинг розилиги ва Унга яқин бўлишга интилади”.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси                                                                                                                                                                         

Мавзуга оид мақолалар
Ўрганмаган ўргатолмайдиАёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо давоми...

09:00 / 08.11.2021 3974
Ихлос ва риё бирбирига зид бўлиб, ҳеч қачон бир ерда бирлашмайди. Ихлосли одам Парвардигорига қаттиқ давоми...

22:30 / 14.01.2022 2865
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 5821
Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада давоми...

22:00 / 02.01.2022 3051