Aёл кишининг Рамазондаги ўрни қандай?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар: "Ҳар биримиз мутасадди бўламиз ва ўзимизнинг қўл остимиздагиларга масъулдирмиз”.  Ҳокимнинг ўз масъулияти бўлгани каби, аёл кишининг ҳам эрининг уйида масъулияти бор ва мана шу масъулиятларга у жавобгар бўлади. Хонадонда оладиган бўлсак, унинг саранжомлиги, маҳофазаси, осойишталиги, тартиблилиги аёл кишининг зиммасида.

Рамазон ойида уйда етарли шароит бўлиши аёлга боғлиқ.

Биринчи ўринда аёл осойишталикни, тинчликни таъминлаши керак. Қайнона, қайнота, турмуш ўртоғи ва фарзандларига Рамазон ойида муносиб муҳитни яратиб бериши керак. Энг катта масъулиятидан бири – бу саҳарлик ва ифторликни чиройли тарзда таъминлаб бериши. Чунки таом таёрлаш масъулияти аёл кишига юклатилган. Бу ойда саҳарлик ва ифторликка алоҳида эътибор қаратиш лозим. Сабаби бошқа ойларда овқатни бироз кечиктириши, узрли ҳолатлар билан қилмаслиги ҳам мумкин. Aммо саҳарлик ва ифторликка эътиборли бўлмоғи лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бордир”, деганлар. Шунинг учун аёлларимиз эътиборлироқ бўлишлари талаб этилади...

Ифторлик пайти яқинлашиши билан инсон очликни ҳис қилади, таомга ошиқиб турган бўлади. Aёл киши буларга эътибор берса, ўз яқинларига хизмат қилган, уларга риоят кўрсатган бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадилар: “Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди”. Aёл киши ўзи тутган рўзасининг савоби билан, турмуш ўртоғига саҳарлик ва ифторлик тайёрлаши орқали унинг рўзаси савобини ҳам олади. Фарзандлари учун тайёрлаган бўлса, уларнинг рўзаси савобини ҳам олади. Шунинг учун бунга малолланмасдан, ажр умидида, савоб илинжида ҳаракат қилиш керак.

Одинахон Муҳаммад Содиқ  

(Qalampir.uz сайтида берилган суҳбатдан қисқартириб олинди)

Мавзуга оид мақолалар
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте йирик Eвропа клублари бўлган Лион ва Тоттенхэм ҳужумчиси давоми...

21:00 / 26.08.2019 2967
Ботиб бораётган қуёш заррин нурларини Байтуллоҳи шарифнинг қуббасидан йиғиб олаётган бир пайт олам узра давоми...

15:20 / 24.01.2017 4878
Охирги пайтда мода оламида айнан муслималарнинг одатий кийими билан боғлиқ  бир қанча ўзгаришлар юз берди. давоми...

17:48 / 27.02.2017 6459
Рамазон ойи Қуръон ойидир. Рамазон ойини интиқлик билан кутган мусулмонлар бу ойда Қуръонни кўпроқ қироат давоми...

06:12 / 11.02.2017 4577