Муслима прокурор лавозимини эгаллади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима прокурор лавозимини эгаллади

Покистонлик муслима Сайма Моҳсин АҚШнинг Мичиган штатининг прокурор лавозимини эгаллади.  1 февралда ҳозирги округ прокурори Метю Шнайдер ишдан кетганидан сўнг, Сайма Мохсин Мичиган штатининг Шарқий округи бўйича АҚШ прокурори вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қабул қилади.

"Ушбу лавозимни мен таниган энг яхши федерал прокурорлардан бири Сайма Мохсинга топширганимдан жуда мамнунман, – деди Шнайдер. –  Сайма – профессионал юрист ва истеъдодли менежер.  У АҚШда ушбу лавозимни эгаллаган биринчи муҳожир мусулмон аёлдир ".

Адлия вазирлигининг пресс-релизида, Сайма Моҳсин Покистонда туғилган, у АҚШ прокуратураси ҳузуридаги зўравонлик ва уюшган жиноятчилик бўлими, гиёҳвандликка қарши кураш бўйича махсус гуруҳ ва умумий жиноятлар бўлими билан ишлаган, деб кўрсатилади.


Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва давоми...

20:27 / 05.03.2024 3495
Ва ниҳоят, томонларнинг фикрмулоҳазалари, керакли имтиёз ва мажбуриятлари, талаб ва таклифларини имкон давоми...

11:57 / 28.11.2022 5868
Фитрия Муҳаммад ndash 2020 йилнинг энг яхши спорт менежериФитрия Муҳаммад 10 ёшида Эфиопиядан АҚШга келган. У давоми...

08:20 / 15.01.2021 4083
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

18:47 / 28.02.2017 9055