26 нафар мусулмон аёл BBCнинг “Энг нуфузли 100 аёл” рўйхатига кирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

BBC томонидан тузилган дунёдаги “Энг нуфузли 100 аёл” рўйхатига турли мамлакатлардан  26 нафар мусулмон аёл ҳам киритилган.

Бу рўйхатдаги мусулмон аёллар орасида кинорежиссёр, генетик, шоир ва ҳуқуқшунос ҳам бор.

Рўйхатдаги энг кекса аёл 82 ёшли Билқис  Бoну.  Ҳиндистонлик бу онахон мусулмонларни камситадиган фуқаролик қонунларига қарши тинч норозилик ҳаракатининг етакчисига айланди, деб хабар беради lslamnews.

Рўйхатдаги энг ёш қиз Салсабила Хайрунисса бўлиб,  у 17 ёшли индонезиялик ўқувчи қиз.  У атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазирлиги олдида ўрмонларнинг кесилишига қарши ҳар жума куни талабалар пикетини ўтказган.

Шунингдек, бунга коронавирусга чалинган беморлар учун арзон нафас олиш мосламасини ишлаб чиққан, афғонистонлик олималар гуруҳининг етакчиси 18 ёшли Сумая Форуқи ҳам киритилган.  Қурилманинг нархи  атиги 700 доллар, у автоном равишда 10 соатгача ишлаши мумкин.

БАА космик агентлиги раиси Сара ал-Амири, шунингдек, суриялик фаол ва кинорежиссёр Ваад ал-Катиб ҳам шу рўйхатдан жой олган.


Ummamagkg манбаси асосида Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 2869
Aнглиялик опасингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур футболчи, quotЛиверпулquot давоми...

08:15 / 25.08.2021 14131
.Ҳилол, нашриётматбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий давоми...

08:41 / 30.03.2020 5593
Кеча, 27 февраль куни Тошкент Ислом институтида институт талаба қизлари ўртасидаquotҚуръон мусобақаси ndash давоми...

08:03 / 01.03.2023 3641