Канадада мусулмонлар фестивали бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Канаданинг Онтарио шаҳрида 25 октябрь куни Шимолий Америкадаги энг йирик мусулмонлар фестивали ‒ MuslimFest бўлиб ўтади.  Жанубий-ғарбий Онтарио Ислом марказининг дин ишлар бўйича директори Мунир ал-Қосим тадбир ҳақида шундай дейди: «Бу турли хил исломий-маданий дастурлардан иборат фестивалдир».

Ислом маркази ушбу тадбирни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши барча чораларга риоя қилган ҳолда ўтказади. Шу мақсадда тадбир "Drive In" (томошабинлар автомиль ичида) кўринишида ўтказилиши маъқул кўрилган.  «Биз барча хавфсизлик чораларига риоя қилишимиз керак. Шунинг учун фестиваль меҳмонлари хавфсиз автоуловларда фестивалнинг турли дастур ва шоуларидан завқ олишлари мумкин», дейди Мунир ал-Қосим. Барча онтарияликлар иштирок этиши мумкин бўлган тадбир майдонига қарийб  200 тача автомобиль сиғиши мумкин.

Ушбу форум нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари учун ҳам очиқ.

Манба: "muslimfest" ва "islamru" нашрлари

Мавзуга оид мақолалар
Эркак ва аёлдан ташкил топган жуфтлик оила деб номланган кичик бир жамоани юзага келтиради. Оила эса давоми...

02:08 / 04.03.2020 5995
Юртимизга яна баҳор қайтди. Кўнгилларга илиқлиқ, дилларга қувонч, хонадонларимизга файзу барака улашувчи давоми...

03:43 / 02.03.2024 3649
Кеча 10 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жомеъ масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб давоми...

00:20 / 12.12.2020 4561
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

21:16 / 11.06.2023 3127