Вақтида шукр қилки, ортидан пушмон этма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қишлоқда туғилиб ўсганим сабабиданми, Тошкентдаги кўп қаватли уйлар мен учун жуда тор эканлигини бугун ҳис қилдим. Ҳам пандемия, ҳам иш сабаб Тошкентда қолишимга тўғри келди. Уйда ўтириб, ортда қолган кунлар бир-бир кўз олдимдан ўтди. Оддийгина ҳовлига чиқиш – бир неъмат эканлигини тушундим. Бир томонда ота-онам ва яқинларим соғинчи. Бир томонда эса виждон сўроқлари... Яна ўзимни юпатаман, чет элда эмас, ахир Ўзбекистондаман-ку, ўз Ватанимда. 

Лекин кўнгил Самарқанд сари шошаверади. Негаки у мен туғилган жой. У ерда болалигим кечган, у ерда отам-онам, акаларим-опаларим бор. Улар кўз олдимдан ўтади. Баъзида билмасдан қалбларига озор берган пайтларим бўлган. Аммо улар хафа бўлишмайди. Хафа бўлишни-да билишмайди. 

 

 Аллоҳ томонидан инсонга берилган ҳар неъмат у йўқотилгандагина қадри янада ортаркан. Аввалига сиз ҳеч ўйлаб кўрмаган, оддийгина яшаш тарзингизда кечадиган жараёнлар аслида сизга берилган улкан ҳадялар эканлигини кейин тушунасиз.

Ҳар кун чарақлаётган қуёш нурларига эътибор ҳам бермай ишга отланардим. Бугун эса унга соатлаб боқишга ҳам кўнгил рози. Ҳавонинг совуқ ё иссиқлигигаям чидамай, бекатда баъзан автобусни соатлаб кутишдан нолир эдим. Аслида оддий ҳол бўлиб кўринган бу ҳодисалар ҳам бизга берилган катта неъмат экан. Ёмғир ёғса, ундан ўзимни панага олибман. Бугун деразадан ёғаётган ёмғирга боқсам, у мендан ўзини панага олаётгандек гўё...

Қишлоқда туғилиб ўсганим сабабиданми, Тошкентдаги кўп қаватли уйлар мен учун жуда тор эканлигини бугун ҳис қилдим. Ҳам пандемия, ҳам иш сабаб Тошкентда қолишимга тўғри келди. Уйда ўтириб, ортда қолган кунлар бир-бир кўз олдимдан ўтди. Оддийгина ҳовлига чиқиш – бир неъмат эканлигини тушундим. Бир томонда ота-онам ва яқинларим соғинчи. Бир томонда эса виждон сўроқлари... Яна ўзимни юпатаман, чет элда эмас, ахир Ўзбекистондаман-ку, ўз Ватанимда.

Лекин кўнгил Самарқанд сари шошаверади. Негаки у мен туғилган жой. У ерда болалигим кечган, у ерда отам-онам, акаларим-опаларим бор. Улар кўз олдимдан ўтади. Баъзида билмасдан қалбларига озор берган пайтларим бўлган. Аммо улар хафа бўлишмайди. Хафа бўлишни-да билишмайди.

Яқинларимни кўриш, болалигим қолган ҳовлида юриш, ота-онам билан мириқиб, юзма юз суҳбатлашиш ҳеч баҳоси йўқ улкан неъмат экан аслида. Мен олдинлари ўйлардимки, ота-онам ёнимда, ҳеч ғамим йўқ. Уларни хоҳлаган пайтим кўра оламан. Хоҳлаганимда ёнларига бора оламан дея... Аммо бугун шуни тушундимки, ҳаёт доим сен хоҳлагандек давом этмайди. Шу сабабдан сенга берилган ҳар неъматни ҳар он қадрла. Вақтида шукр қилки, ортидан пушмон этма!

Бугун рўй бераётган воқеалар аслида биз учун қандайлиги бизга қоронғи. Яхши ё ёмон дея хулоса чиқаришдан ҳам ожизмиз. Аллоҳнинг ҳар ишида бир ҳикмат яширин. Сабабларни қидириб, гуноҳларга тавба қилиш, ўқилмаган қазо намозлар, чала қолган китоблар, ёзилмаган сатрларни уйғотиш, “Саодат асри”га саёҳат қилиш ва энг асосийси, берилган ҳар неъматнинг шукрини адо этишнинг айни маҳалидир.

Муҳиба Исматиллаева

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бола отаонасига ҳар қанча яхшилик қилса давоми...

03:50 / 15.11.2016 2630
 Оилага доир нозик масала ҳисобланган кўпхотинлилик хусусида фикр юритсак. Аниқлик киритамиз оиласи давоми...

11:10 / 17.01.2017 4624
                                                         «Қайси кишида тўрт хислат бўлса, у Аллоҳнинг яхши давоми...

12:55 / 02.03.2017 5584
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ жалла шаънуҳу «Албатта, Биз у Қуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр давоми...

11:41 / 10.02.2017 4075