КЕНГЧИЛИКДА НАФС ЎЗ НАСИБАСИНИ ОЛАДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Кенгчиликда хурсандчилик борлиги учун нафс ўз насибасини олади. Торликда нафснинг насибаси йўқдир.

Ушбу ҳикмат ўзидан аввалги ҳикматларга таъкид бўлиб келган. Нафс балоларга учраб, ўз насибасини ололмагач, ноилож мусибатга чидайди. Лекин кенгчилик берилганда хурсандчилик борлиги учун нафс ўз насибасини олади, чунки бунинг муқобилида неъмат бор. Кенгликда нафснинг иштаҳаси кўпаяди. Бандаларнинг изоҳи билан айтилса, торликда неъмат, хурсандчилик ҳам татимайди, бу ҳолатида уни Аллоҳдан хавфда эканлиги, ожизлиги ушлаб туради. Неъмат келганда эса кибрга, ужбга йўл очилиб қолиши осон бўлади, қалбнинг хотиржамликка юз тутиши жуда осонлашади.  Кенгчиликда эса нафснинг тамагир бўлиш эҳтимоли кўпаяди.

Мушкулотларга учраган банда борки, Роббини эслайди, Унга яқинлашади, етган мусибатлар туфайли кичик хатоларга ҳам эътибор қаратади.

Кенгликка қўйилганда-чи? Кенгчиликда кичик хатоларга бепарволик туфайли неъматнинг риоясига футур етади, исрофга, кибрга, гуноҳларга берилишнинг йўли осонлашиб кетади, чунки бунда хурсандчилик ва бахт бор. Унинг завқига берилиш эса қалбнинг қаттиқлашишига  олиб келади.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 30-оятида шундай марҳамат қилади:

ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Аллоҳ бандаларга ўта шафқатлидир». 

Баст, яъни кенглик ҳолатида ҳамда қабз, яъни мусибат етганда, торлик ҳолатида ушбу оятни қалбан ҳис қила олишнинг ўзи ушбу икки ҳолатда ҳам банданинг нафси саломат бўлиши учун дастуриламал бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ато ва ман қилиш ҳақидаМахлуқотлардан келган ато махрумликдир.Аллоҳдан келган ман қилиш эҳсондир.Бандадан нимадир умид қилиш, тама қилиб, нимадир бергани учун давоми...

20:52 / 17.01.2021 2444
У Зот сенга тақиқни фаҳмлаш эшигини очса, бу тақиқ атонинг айни ўзи бўлади. Бирон нарсанинг ман қилиниши, тўсиб қўйилиши аслида банда учун шу тўсилишдан кейин давоми...

08:08 / 16.08.2020 1604
Борлиқдаги нарсаларнинг зоҳири алдамчидир, ботини ибратлидир. Нафс уларнинг алдамчи зоҳирига қарайди. Қалб эса уларнинг ибратли ботинига назар солади. Бу давоми...

08:13 / 23.08.2020 3254
Тоатга уринмай, унинг йўқлигига маҳзун бўлиш ғурурга кетишнинг аломатларидандир. Ғурур деганда одатда омма орасида фахр маъноси тушунилади. Бугунги мавзуимизда давоми...

19:00 / 31.05.2020 2131
Видео
Янгиликлар

Байрам туҳфаси

Омина журнали