Лондонлик 100 ёшли отахоннинг навбатдаги хайрияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Лондонлик 100 ёшли отахон Рамазонда қочқинлар шарафига ўз уйи атрофидаги боғни 100 марта айланиб чиқиб, хайрия учун маблағ топмоқда.

100 ёшга етишнинг ўзи ноёб ва ҳайратланарли хусусиятдир. Aммо лондонлик Дабир Чудхури, 26 та хайрия жамғармалари, шу жумладан Ғазо, Сурия ва Яманга ёрдам тарқатиш учун пул йиғиш мақсадида Рамазон ойида рўза тутиб, кўпчилик учун ақлга сиғмайдиган иш – уйи яқинидаги боғи атрофида 100 марта пиёда айланиб чиқиб хайрия лойиҳасини амалга оширмоқда.

Дастлаб Дабир ўтган якшанба куни CОVID-19 қурбонлари учун 1000 фунт стерлинг (1250 доллар) йиғишга ваъда берди. У ўз олдига Рамазон ойида рўза тутаётган ҳолида уйининг ташқарисидаги боғни пиёда босиб ўтишни мақсад қилган. Дастлабки тўққиз соат ичида “ЖaстГивинг”нинг хайр-эҳсонларни қабул қилиш саҳифаси белгиланган мақсадга эришди ва кейинги 48 соат ичида хайрия ҳақидаги хабарлар бутун мамлакат бўйлаб тарқала бошлади. Ҳозир уларнинг умумий миқдори 6000 фунтдан ошади ($ 7515).

Қўллаб-қувватлашлардан илҳомланган Дабир ваъдасини янгилади ва энди донорлар хайр-эҳсон қилишда давом этмоқда. Хайриядан йиғилган маблағлар 26 та турли хил миллий хайрия ташкилотларига, шунингдек, CОVID-19 қурбонларини қўллаб-қувватлашга ва Яқин Шарқда ёрдам кўрсатадиган халқаро хайрия ташкилотларига йўналтирилади. Дабир ўз тарафдорларини эътироф этган ҳолда: “Хайр-эҳсонингиз учун ташаккур. Мен оч болаларнинг табассум қилиши учун ёлғиз курашмаяпман, биз биргаликда курашмоқдамиз. Ушбу маблағ Буюк Британия, Бангладеш ва бошқа кўплаб мамлакатларда жуда муҳтож оилаларга ёрдам беради", дейди у.

Манба: middleeastmonitor.com

Дилноза Мамадалиева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Aмерикалик ўқитувчи ва жамоат арбоби Дебби Aлмонтейзер янги президентнинг инаугурация давлат бошлиғининг давоми...

23:43 / 24.01.2021 3542
АҚШнинг Beautiful Signs Midwifery Гўзал белгиларrdquo доялик хизмати аъзолари томонидан 3 январ куни .Қуръон тиловати давоми...

09:40 / 01.01.2021 3465
Туркиянинг Мугла вилоятида ишчилар иш жойида Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлди, деб ёзади давоми...

21:43 / 13.08.2020 3923
Bintu Sodiq канали ҳижрий 1445 йил танловини эълон қилади1йўналиш .Ёрёр ndash тўйларимиз кўрки, номли танловда давоми...

04:51 / 26.08.2023 2868