АҚШда муслима аёл махсус мукофотга сазовор бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Арканзас штатидаги Мадина Ислом институтининг ректори Сафия Саид ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамалари билан ҳамкорлик қилгани учун FBI (Федерал Текширувлар буюроси) “Лидерлик” ташкилоти бошқарувчисининг махсус мукофотига сазовор бўлди. Бу ташкилот 1990 йилда АҚШда жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик ва зўравонликка қарши курашишдаги хизматлари учун ташкилотлар ва шахсларни мукофотлаш учун таъсис этилган. Махсус хизматлар мусулмон аёлнинг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашдаги ютуқларини юқори баҳолади.

“Сафия хоним биз учун бебаҳо шерик, унинг фаолияти FBI томонидан уюштирилган терроризм ва жиноятчиликка қарши кураш ўқув жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний жамоалар ва унинг раҳбарларини яқинлаштирди”, дейди махсус агент Диане Апчерч.

Islam.ru асосида Бибиражаб тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Саҳарлик ва ифторлик дуолари Эслатма, юртимиз ҳудудларида вақтлар Тошкент вақтига нисбатан тафовут давоми...

01:34 / 07.03.2024 4630
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, давоми...

00:00 / 28.07.2020 5497
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

18:47 / 28.02.2017 9143
Хориж фуқаролари Умра мақсадида 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистонига кириши мумкин бўлди. Қирол Абдулазиз давоми...

00:09 / 23.11.2020 3520