Коми Республикасида мусулмонлар учун йўл ҳаракати қоидалари яратилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коми Республикасида мусулмонлар учун

йўл ҳаракати қоидалари яратилди

Россия Федерациясига қарашли Коми Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасида йўл ҳаракати қоидалари Ислом қонунлари, яъни шариат асосида тушунтирилган махсус рисола тайёрланди. Ҳайдовчилар учун эслатма ҳисобланган ушбу рисола муаллифлари ўз олдиларига ҳайдовчиларга онгли равишда жавобгарликни, аввало Аллоҳ таоло ҳузуридаги жавобгарликни эслатишни мақсад қилиб қўйганлар.

Энди ҳар бир мусулмон машина рўлига ўтиришдан аввал рисоладаги Қуръони Каримдан танлаб олинган оятларни ўқиб чиқади ва янада масъулиятли бўлиб, йўл қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланади. Aхир кўпчиликнинг хавфсизлиги шунга боғлиқ. Бу ишлар Қуръон Каримда баён этилган амрларга юзаки қарамасдан, моҳиятини англаган ҳолда амал қилишга тарғиб қилиш учун амалга оширилди.

"Биз йўлларимизда транспорт хавфсиз бўлиши учун ўз ҳиссамизни қўша олаётганимиздан хурсандмиз", деди Коми республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Валиаҳмад Гаязов.

Рисолада йўлга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи машинанинг техник томондан соз эканлигига ишонч ҳосил қилиши кераклиги таъкидланади, чунки "Машина ҳайдашга тайёр бўлмаган одамга ҳайдовчилик тақиқлангани каби, йўлга тайёрланмаган машинани ҳам ҳайдаб бўлмайди".

Ҳайдовчи тетик, хотиржам ва сабрли бўлиши керак. Ҳадиси шарифда: "Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир", дейилган. "Ҳайдовчилар учун қўлланма" йўл фойдаланувчиларига хавф туғдирмаслик учун турли вазиятларда қандай ҳаракат қилишни батафсил тавсифлайди.

islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Сингапурлик талабанинг ташаббусиҲар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга давоми...

22:31 / 04.05.2020 4435
Минглаб инсонлар учун диний илммаърифат ўчоғи бўлган Мисрнинг Қоҳира шаҳрига илм истагида бориб, у ерда давоми...

03:15 / 09.08.2020 3415
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

14:29 / 27.04.2020 2809
Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний давоми...

16:49 / 12.06.2019 3118