Бу умматнинг қизи(8-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарама синглим!

Бу дунёда ҳеч бир мўмин учун ўз қобиғига ўралиб олиш даври бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Агар мободо шундай бўлганида ҳам Исроил ўғилларига бўларди. Биз энг хайрли васфларга эга умматмиз. Заҳмат умматимиз. Жидди-жаҳднинг ҳар қандай кўриниши бизнинг феъл-атворимизга хос. Биз заҳмат уммати бўлганимиз учун оқибатидан Раббимизнинг розилигини умид қилганимиз барча машаққатларга худди югургудек бўлиб борамиз.

Ҳозирги кунда «қобиғига ўралиб» ўзларини ибодатга берилган ва узлатга чекинган деб ўйлаётганлар бу йўл хато эканини тушуниб етганида ғишт қолипдан кўчган бўлади. Асло бундай таҳликага ўралашиб қолма. Жуда эҳтиёт бўл! Сенинг касбинг – адабиётшунослик бу мамлакатда энг кўп камчилиги кўринадиган соҳалардан биридир. Қанийди ўз устингда ишлаб, одобли адабиётчи бўлсанг-да, мўмина аёл сифатида қизларимизга дарслар берсанг, бу жуда ажойиб иш бўларди! Буни сенга чин дилдан тавсия қиламан.

Лицейда адабиётдан дарс ўтишинг хусусида тўхталиб ўтсам. Балоғатга етган ёш йигитчалар билан бир синфда ёш хоним сифатида ишқ-муҳаббат ҳақидаги шеърларни қандай таҳлил қиласан? Шу иш тўғри келадими? Динимиз ва ахлоқимиз буни қабул қила оладими? Адабиётнинг қадр-қиммати бор, лекин мўмина аёл сифатида сенинг қадр-қимматинг янада баландроқ. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Албатта, яна бир йўли ҳам бор. Нега энди қизлар ўқийдиган лицейларда ўқитувчилик қилишинг мумкин эмас?

Ҳеч ташвишланма, жуда кўп муқобил чоралари бор.

Модомики, шу соҳа бўйича диплом эгаси бўлар экансан, ўқишингни эътиборсиз қолдирма. Шунингдек, шу нарсани унутма: ўз соҳангда оддий одам бўлиб қолма, одатийликдан чиқ ва бошқа бир инсонга айлан. Тўлиб-тошган адабиётчи бўл. Бунинг учун кейинчалик ҳам ўз устингда ишлашинг керак. Адабиёт ва Ислом сўзларини бир-биридан ажратмайдиган гўзал ўрнак ўлароқ қол. Бу борада мен сенга қуйидагиларни тавсия қиламан:

1. Ҳозирдан араб тилини яхшилаб ўрган. Адабий билимлар билан сенга катта ёрдами тегади. Бир вақтнинг ўзида иккита қобилият эгаси бўласан.

2. Битирув ишини ўқиш ва ривожланиш бошланғичига бағишла. Мен кўп ўқигин демайман. Зеро, ортиқча сўзнинг чегараси бор. Доимий васвасаларга ўралашиб қолма. Ўзингга ва динингга тегишлиси сенга етади.

3. Ёзиш қобилиятингни ривожлантир. Олди-қочдилардан холи, ҳақиқатни баён этувчи ёзувинг бўлсин.

4. Ўзингни ёлғизликка маҳкум қилма. Аксарият адабиётчиларнинг жуда тор доирадаги дўстлар билан чекланиб қолиши кузатилади. Умматинг  даражасидаги кенгликда яшашга эътибор бер. Киришимли ва дўстона муносабатли инсон бўл.

5. Бу ишлар сени турмуш ва адабиётдан иборат «икки жағ» ўртасида луқма тишлашга мажбур қилмасин. Вақт келиб, сенга муносиб бир жой чиқса, турмуш қуришни кечиктирма, лекин бу борада шошилма.

6. Мусулмонларга тегишли вақфларда ўз соҳанг билан боғлиқ хизматларни зиммангга ол. Бу билан сен касбингнинг закотини берган бўласан.

7. Янгиликлар қил ва мусулмонлар сени ўша янгилигинг билан эслашсин. Хоҳласанг сенга яхши бир мисол бераман: ёш қизлар учун адабиёт кутубхонаси ва адабиётни ривожлантириш лойиҳаси ташкил қил. Бу борадаги бўшлиқни тўлдириш сенга насиб этсин. Яхшилик билан ёдга олинасан. Албатта, бу бир мисол, буни қилишинг шарт демайман. Аммо бу ишни беш йил давом этиши мумкин бўлган ҳаракат асносида амалга оширсанг, жуда ажойиб бўларди.

8. Бу ишларни бажараётганда, ҳеч ким билан, айниқса, ота-онанг билан «сан-ман»га бормаслигинг керак. Адабиётшунос бўп туриб, ота-онангни эзсанг, бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин?

Дуо қилишни унутмагин. Ўзинг, ота-онанг, умматинг ва биз учун ҳам дуода бўл.

Аллоҳим сени асрасин ва ёрдамчинг бўлсин. Омин.

Мавзуга оид мақолалар
Қизим, фарзандингга Aбу Бакрни танит Молини, жонини фидо қилаётганда, бир лаҳзалик тараддудни муҳаббатга давоми...

03:00 / 12.02.2022 2978
Ҳаё ҳар бир қабиҳликнинг жиловидир. Ким Аллоҳга эътибор қаратса, У Зотдан ҳаё қилади. Ким бандаларга эътибор давоми...

22:07 / 22.07.2020 3417
Солиҳа аёлларга ўхшашни истайман... Ёшим 20 да. Университетда ўқийман. Шу ёшгача онамнинг барча қилган давоми...

20:22 / 09.04.2020 5118
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига хос хусусиятлар, хулқатворлар билан яратган. Бу хусусиятлар ичида давоми...

00:00 / 17.10.2020 3041