ҚОРХАТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

© Беҳзод Фазлиддин

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Қайин она анчадан бери бемор ётарди. Келинлари уни оқ ювиб, оқ тарашар, айниқса, ўртанча келини бошқача эди. давоми...

21:00 / 16.10.2019 5019
Саудия Арабистонининг илк суратларидан ҳисобланган Муҳаммад Содиқ Бей томонидан 1881 йилда суратга олинган давоми...

11:10 / 03.04.2019 2740
Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири Катта Лангар Қуръони деб аталади. Бугунги кунда давоми...

15:30 / 02.06.2018 3713
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 4771