Ассаламу алайка, Мустафо Амин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Мавлид ойи кириб келиши муносабати билан жойларда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, муборак ҳаётларини васф этиш, у зотга салавоту дурудлар йўллаш мақсадида гўзал тадбирлар уюштирилмоқда.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” номидаги аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида ҳам Мавлид муносабати билан “Ассаламу алайка, Мустафо Амин” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида билим юртида таҳсил олаётган талаба қизлар томонидан тайёрланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада талабалар ўзлари қўл меҳнати билан тайёрлаган ажойиб намуналар, мазали пишириқлар ҳамда қандолат маҳсулотлари билан қатнашдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида билим юртининг устоз, ходимлари, талабалар, шунингдек, меҳмонлар иштирок этдилар.
Зал жуда маҳорат билан безатилган бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг қадимги ва замонавий кўриниши тасвирланган.

Тадбир Қуръон тиловати билан очиб берилди ва салавотлар ҳамда турли саҳна кўринишлари билан давом этди. Тадбирда аҳли байтнинг саййидлари бўлган Иброҳим, Умома, Хасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳулар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Айниқса 4-асрда бўлиб ўтган Рожеъ воқеаларига бағишланган саҳналар томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ижро этган салавотларга томошабинлар ҳам жўр бўлишди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бошқа ибодатлардаги каби садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. давоми...

10:05 / 17.11.2016 3398
ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР....Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга давоми...

22:45 / 23.03.2020 3801
Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди. Ҳазрат Фотима хасталаниб давоми...

10:12 / 01.12.2016 2759
Қалб учун тафаккур майдонига киритадиган узлатга ўхшаш манфаат йўқ. Узлат халқдан узилиб, Холиқ билан давоми...

05:12 / 02.08.2017 4647