Мажлиснинг якуни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мажлиснинг якуни «Ижтимоий масалалар»га бағишланди. Унда Доктор Абдурроҳман Имроний ва Доктора Руқайя Тоҳа Алвоний маъруза қилдилар. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, Доктора Руқайя Тоҳа Алвоний маъруза қилганлар ичида ягона аёл кишидир. Уламоларимиз шуни ҳисобга олиб, Докторага нисбатан лутф кўрсатиб, чиройли муносабатда бўлдилар. У кишини қўллаб-қувватлаб, мақтов ва тақдирлов сўзларини айтдилар. Бу орада «Иқро» телеканали уламолардан икки кишини, Олий Маслаҳат Қўмита раиси Доктор Холид Мазкур Мазкур ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ўз совғалари билан тақдирлади. Бундан ташқари, Вақф ва Ислом Ишлари Вазирлиги ҳам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига, у кишининг рафиқалари Фотимахон Исмоил Махдум қизига ва қизлари Одинахон Муҳаммад Юсуфларга ўз фахрий ёрлиқларини топширди. Мажлис ниҳоясига етиб қолганида, якуний баён ва тавсиялар ўқилди. Уламоларнинг устози бўлмиш муҳтарам Абдуллоҳ ибн Байяҳ, йиғилганларга насиҳат қилдилар. Эътибор берилиши керак бўлган нарсаларни эслатиб ўтдилар ва албатта, дуо қилдилар. Мажлис якунига етганидан сўнг мажлис қатнашчилари биргаликда суратга тушдилар. Аллоҳу субҳанаҳу ва таолодан барча уламоларимизга, шунингдек, ушбу анжуманни гўзал ҳолатда ўтишига ҳисса қўшган барча мўмин биродарларимизга, гўзал ажр-савоблар сўраб қоламиз. Динимиз равнақи йўлида қилинаётган, мана шунга ўхшаш хайрли ишлар бардавом бўлсин. Омин. Кувайт, Шератон. Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик», деган давоми...

13:03 / 08.11.2016 4812
  «Нафл» сўзи луғатда «зиёда» деган маънони англатади. Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли давоми...

11:35 / 24.05.2017 4113
БАЪЗИ СМСЛАР ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

07:36 / 12.02.2017 4860
Биз рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни «руҳонийлар» деб аташга ўрганиб қолганмиз. Эшитишимча, давоми...

14:28 / 29.11.2016 4961