Ислом феминизмга қаршими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда "Ислом феминизмга* қарши!" деган гапни эшитиб қолдим.

Ўзим бу фикрга мутлақо қўшилмайман. Аввал бошданоқ Ислом аёллар ҳолатини тубдан ислоҳ қилган. Жоҳилият даврида араб қабилаларида, қолаверса, бутун дунёда ҳам аёлларнинг ҳеч қандай ҳуқуқлари йўқ эди, уларга муносабат худди қул каби эди. Аёлларнинг турмушга чиқишда розиликлари инобатга олинмасди, фарзандларида ҳақлари йўқ эди, мерос ҳам берилмасди. Аксинча, эри вафот этган аёллар мерос сифатида бошқа бир эркакка топшириб юборилар эди.

Ислом ана шундай одат ва анъаналарни рад этди ва аёлнинг оиладаги ўринини белгилаб, ҳақ-ҳуқуқини таъминлади. 
Ҳа, Исломда феминизм йўқ. Бу Ислом феминизмга қарши эканини эмас, Исломда феминизмга эҳтиёж йўқлигини билдиради. Ахир Аллоҳ таоло уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб берган. Шундай экан, бу йўлда курашишга ҳожат борми?!

Тақводор эркак аёлига нисбатан адолатли, яхши муомалада бўлади, шунинг учун "ҳаққини талаб қилиш"га ҳожат бўлмайди. Ўз навбатида эътиқоди мустаҳкам, солиҳа аёл ҳам эрига ҳурмат билан муомалада бўлади ва унинг ҳақларига риоя қилади.

Ўзаро соғлом муносабат мана шу эмасми?

Баъзан Исломда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида ёзиб, аслида шаръий китобларимизда баён этилган ҳукмларни эслатсак, бизни феминизмда айблай бошлайдилар. Бу мавзудаги гаплар доим турли баҳс ва тортишувларга олиб келади. Бунинг сабаби эса бугунги кунда ҳам баъзи инсонларнинг жоҳилий фикрлашларидир. Аллоҳ ҳар бир инсоннинг ҳақ ва ҳуқуқларини аниқ баён қилиб берганига қарамай, кўпчилик ушбу низомларга тўлиқ амал қилмайди ёки амал қилишни истамайди. Аллоҳга итоат этилмаган жойда тинчлик ҳам, хотиржамлик ҳам бўлмайди. Қаерда зулм бўлса, ўша ерда исён бошланади. Тартиб-интизомга қўполлик билан эришишга ҳаракат қилинган жойда ҳурмат ҳам бўлмайди. 
Ҳурмат-эътибор камлигидан қийналаётган одам унга эришиш учун кураша бошлайди. Руҳан соғлом инсон бошқаларнинг ўз фикрига эга бўлишини тўғри қабул қилади ва шу билан бирга, ўзаро фикрларнинг уйғунлашувини муҳим деб билади.
Шундай экан, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини билмаслик феминизмга олиб келади. Аёл ўзини ҳурмат қилишни ўрганмас экан, эркак унинг ҳуқуқларини поймол қилиб, уни исён қилишга мажбур этар экан, феминизм давом этаверади. 

Психолог Ҳава Шайдуллинанинг мақоласи асосида тайёрланди.

*феминизм  – аёлларнинг сиёсий, иқтисодий, шахсий ва ижтимоий ҳуқуқларининг тенглигига эришишга қаратилган ғоялар, сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларнинг мажмуи.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилла тақинчоқлари 85 граммдан ва кумуш тақинчоқлари 595 давоми...

14:13 / 04.06.2017 4675
Эркак кишининг турмушидан келиб чиқиб айтган монологи Елкан, шамол бўлмаса, катта денгизда ҳаракатсиз давоми...

21:00 / 22.07.2019 5502
gallery linkfile sizemedium ids11962,11963,11964,11968,11969,11970,11971,11972,11973,11974,11975,11976,11977  «Саййидул муқтадо» шиори остида навбатдаги давоми...

09:12 / 26.02.2017 4937
  Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиъул давоми...

11:59 / 01.01.2017 10263