Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслнинг фарзлари

68-масала
Баданнинг бирор жойига – соч толасичалик жойга бўлса ҳам – сув етмай, қуруқ қолиб кетса, ғусл тўғри бўлмайди. Худди шунингдек, оғиз ва бурунни чайқашни унутса ҳам ғусл дуруст бўлмайди.

69-масала
Ғуслдан кейин баданда қуруқ жой қолиб кетган бўлса, ғуслни янгилаш лозим бўлмайди, балки ўша қуруқ жойнинг устидан сув оқизиш кифоя қилади. Лекин ҳўл қўл билан ўша жойга масҳ тортиш (силаб қўйиш) кифоя қилмайди, сув оқизиш шарт. Агар киши ғуслдан кейин оғзи ёки бурнини чаймаганини эслаб қолса, ўша ювилмаган жойининг ўзини ювади, ғуслни янгилаши лозим бўлмайди.

70-масала
Аёл киши бирор узр сабабли бошини юва олмаса, яъни бошини ювиш унга зарар келтирадиган бўлса, бошини ювиш фарз бўлмайди. Бошини ювмай, бошқа жойларини ювади.

71-масала
Хатна қилинмаган кишига машаққат бўлмаса, хатна қилиниши керак бўлган жойга сув киритиши лозим бўлади. Агар машаққат бўлса, лозим эмас. Аёл киши ҳам ички фаржини ювиши шарт.

72-масала
Агар аёл кишининг сочи ўрилмаган бўлса, бошини тўлиқ ювиши, сочи устидан сув оқизиши лозим. Бунда сув етмаган бирор тола қолса ҳам ғусл тўғри бўлмайди. Агар сочи ўрилган бўлса, сочининг тагига сув етказиши лозим бўлади, ўримини ҳўллаши шарт эмас.

Ашраф Али Таҳонавий

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 «Жоним болам Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил. Агар давоми...

20:31 / 29.12.2016 5284
Диққат, эълон muslimaat.uz сайтининг savollar.muslimaat.uz саҳифасида Энг яхши савол номзоди бўйича танлов эълон қилинади. давоми...

17:41 / 11.08.2018 5973
Қадрли болажонлар, бугун сиз билан бировнинг уйига ёки хонасига кириш учун рухсат сўрашни ўрганамиз. Сиз давоми...

10:56 / 30.03.2019 3720
                                                                      ХАРОБА МАСЖИД Тоғам билан бирга Маккадан давоми...

14:36 / 13.03.2017 4813