Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми) Уламолар ихтилоф қилган тараф:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал ўтганлардан қолган ёки бошқача айтганда бирор назарга боғланмаган расм.

Замондош уламолар бу борада икки қавлга бўлинганлар:

Биринчи қавл: Фотосурат ҳаром (тақиқланган)

Улар қуйидагилар ҳужжат қилиб келтирганлар:

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бу дунёда кимки расм чизса, қиёмат куни ўшанга руҳ пуфлашга мажбурланади, ваҳоланки у пуфлай олмайди».[1]

Далилнинг шарҳи: Фотосурат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «расм» деган сўзлари остига киради. Расмга олаётган одам эса «ким расм чизса» деган сўзларига тўғри келади. Ҳадисдаги азобнинг келиши суратнинг ҳаромлигига далолат қилади. Албатта, бу оғир азоблардандир.

2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафардан қайтганларида мен ётоғимизни расми бор парда билан тўсиб қўйган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрган заҳоти йиртиб ташладилар ва «Қиёмат кунида энг қаттиқ азобланадига кишилар (бирон нарсани) Аллоҳнинг яратганига ўхшатганлардир», дедилар. Кейин мен ундан бир ёки иккита ёстиқ қилиб қўйдим».

Далилнинг шарҳи: тасвирни ман қилишнинг сабаби фотосуратда мавжуд бўлган нарсага ўхшаш.

Шунингдек, уламолар умуман ҳар қандай суратнинг ҳаром эканига ишора қиладиган бошқа даллилларни ҳам ҳужжат қиладилар.

Иккинчи қавл: Фотосурат жоиз.

Бунга қуйидагиларни ҳужжат қилишган:

1. Шаръан ҳаром қилинган тасвир инсон қўли билан чизган расмдир. Фотосурат эса инсон қўли билан чизилмайди. У фақат соя, яъни бир нарсанинг акси ҳисобланади.

2. Фотосурат аксни бир жойга тўплагани учун уни кўзгуга қиёс қилинади.

3. Кўзгуга қиёсласак, фотосуратда бу сабаб топилмайди.

Мухтор қавл:

Мухтор қавл шуки, фотосурат жоиздир.


[1] Бухорий (5963-рақам), Муслим (2110-рақам) ривоят қилган.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
ОГОҲ БЎЛАЙЛИКИжтимоий тармоқларда турли номлар билан телеграм каналлари очган ҳурматли ходимлар Ижтимоий давоми...

02:01 / 16.04.2020 5460
  Жавоблар учун манзил muslimaatislom.uz Исломий илмингизни синаб кўринг 1. Савол Қуръонда нечта пайғамбарнинг давоми...

15:15 / 04.06.2017 10014
   Бугун 13 октябр куни Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги давоми...

18:29 / 15.10.2018 5418
Muftiyat.kg сайтининг 2019 йилги маълумотларини ўқирканман, бир хабар эътиборимни тортди. Хабарда маълум қилишича, давоми...

04:15 / 05.12.2020 3310