Соранинг Рамазон кундалиги Учинчи ҳафта
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай: “Бу жуда қийин бўлса керак! Мен ҳеч қачон буни қилолмаган бўлардим. Қорним очиб кетган, чанқаб кетган бўлардим”, дейишади. Ҳа, бу осон эмас, лекин кўпчилик ўйлаганчалик қийин ҳам эмас.

Ҳеч нарса емай ва ичмай юриш, ҳатто рўза 18 соат давом этган тақдирда ҳам, у қадар мушкул эмас. Бизнинг жисмимиз ажойиб! Агар соғлом бўлсангиз, у вақти-вақти билан рўза тутишга бемалол дош беради, балки бу унинг учун фойдали ҳам.

Лекин биз ҳозир Рамазоннинг ярмидан ўтдик, ва мен, тан олишим керакки, бироз толиқдим. Рамазон иссиқ ва кун узун вақтларга тўғри келганда уйқу тартиби издан чиқади. Шунинг учун уйдан туриб ишлашни бошладим. Лекин барибир куни билан ишлайман. Тушлик пайтида пешин ўқиб, Қуръон тиловат қилишга вақт ажратаман. Асрдан аввал ишимни якунлаб, бироз ухлаб оламан. Кейин аср ўқиб, ифторга уннайман. Ифтордан сўнг хуфтон ва таровеҳ ўқийман. Ҳар кунги кун тартибим деярли шундай.

Рамазоннинг илк кунларида одатда ўзимни тетик ва бақувват ҳис қиламан. Саҳарлик ва ифторликка алоҳида эҳтимом билан тайёргарлик кўраман. Ҳозир эса бироз чарчадим, саҳарликда енгилроқ нарсалардан тановул қилиб, тезроқ ўрнимга ётишни истаяпман.

Мана шу босқичга келиб, Рамазоннинг илк икки ҳафтаси ўтиб, яна олдинда икки ҳафтаси турганда сездимки, мен учун айни дамда энг муҳими – жисмимга ва қалбимга қулоқ тутиб, уларга тўғри озуқа тақдим этиш.

Эҳтиёжим бўлса, бироз мизғиб олишдан ўзимни тўхтатмайман. Бу менга ўзимни яхшироқ ҳис қилишимга ёрдам беради. Оғзим очиқ пайтларда кўпроқ сув ичаман, бу рўза оғиз пайтимда жисмим сувсизланмаслигига ёрдам беради. Тери парваришига ҳам вақтимни қизғонмайман. Мусулмон дугоналарим билан мулоқот қилиб тураман. Бу менга ёлғиз эмаслигимни ҳис қилишга ёрдам беради. Баъзан ифтор пайтида ўзимни севимли шоколадим билан ҳам сийлаб тураман. Агар ифторга пакора (Ҳиндистон ва Покистонда тайёрланадиган таом) ҳамда саримсоқли нон егим келса, шуни қиламан. Чунки мен бунинг доимий эмаслигини биламан.

Шундай экан, “Рамазон – қийин”, дейдиганларга айтаманки, ҳа, баъзан менга ҳам шундай туюлади. Бироқ агар жисмингиз ва қалбингизга қулоқ сола билсангиз, буни уддалаш қийин эмас. Мен шуни биламанки, ойнинг якунида мен ҳис қиладиган руҳий ҳолат бунга арзийди.

Мавзуга оид мақолалар
АҚШ Президенти Барак Обаманинг президентликка қайта сайланганлигидан норози бўлган америка аҳолисининг давоми...

20:07 / 02.12.2016 4064
Саломатлик рукни Аччиқ таъм гармдори аччиғига ўхшаш аччиқ таъм зарар қилувчи энергия қувватни ёйиб, давоми...

13:02 / 23.05.2019 2977
Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган Қуръон қироати мусобақаси бугун 8 февралда ўз ниҳоясига етмоқда. Барча давоми...

18:30 / 08.02.2018 4294
Жума куни ғусл қилишнинг фазилатлари жуда кўп ҳадисларда таъкидланган. Ғусл қилаётган вақтда жума куни давоми...

08:59 / 26.01.2017 4562