БМТ жаҳонда очликдан азият чекаётган инсонлар сонини маълум қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2018 йилда жаҳоннинг 53 мамлакатида 113 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирган. Бу ҳақда Европа Иттифоқи, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури томонидан тайёрланган ҳисоботда эълон қилинди.

Ҳужжатга биноан, дунёдаги очликдан азият чекаётган инсонларнинг учдан икки қисми 8 мамлакатга, жумладан, Афғонистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Нигерия, Жанубий Судан, Сурия ва Яманга тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, бу рақам 2017 йилдаги 124 миллионга нисбатан бироз камайган. Қайд қилинишича, маълумотлар етишмовчилиги туфайли ушбу ҳисоботга Шимолий Корея ва Венесуэла каби 13 мамлакат киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ классификациясига кўра, “кучли очлик” ёки “ўткир озиқ-овқат етишмовчилиги” деганда етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти етишмаслигидан инсоннинг ҳаёти хатарда қолиш ҳолати назарда тутилади.

Islamtoday

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бинту Содиқ канали рабиъул аввал ойи муносабати билан ҳар йилги анъанага давоми...

12:28 / 27.10.2019 3105
httpswww.youtube.comwatchvanLqhLhuy1A

12:48 / 28.01.2019 3582
Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти яхши амални қилишда муттасил бўлган кишига давоми...

09:02 / 26.01.2017 5517
   Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий давоми...

16:51 / 15.03.2018 3799