Янги Зеландиялик аёллар ҳужумлардан сўнг мусулмонларни қўллаб қувватлаш учун рўмол ўрадилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Крайстчерчдаги воқеадан бир ҳафта ўтиб, жума куни бутун Янги Зеландия бўйлаб аёллар мусулмонларга ҳамдардликларини изҳор қилиш ниятида бошларига рўмол ўрадилар.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ўтган ҳафта отишмалардан сўнг мусулмон жамияти билан учрашганда бошига рўмол ўраб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган эди. Бугун у жума намозига ташриф буюриб, қисқа нутқ қилди. У ўз нутқини мусулмонларнинг бирдамлиги тўғрисидаги ҳадисдан бошлаб, бутун мамлакатнинг мусулмонларга ҳамдарлигини изҳор қилди.

Крайсчерчликлар ўтган ҳафта мудҳиш ҳодисага гувоҳ бўлган Ал-Нур масжиди олдидаги майдонга намоз учун йиғилар эканлар, Оукленд, Веллингтон ва Крайстчерч аёллари ва ҳатто баъзи болалар ҳам боларида рўмол билан келдилар.

“Нима учун мен бугун рўмол ўрадим? Чунки яна қурол кўтарган кимдир кўринса, мен у қурол ўқталган киши билан ёнма ён туришни, унинг бизни фарқлолмаслиги хоҳлайман. Чунки аслида ҳам фарқимиз йўқ”, дейди Крайстчерчлик Белл Сибли.

“Мен бошимда рўмол билан иш жойимга кирганимда менга тикилаётган инсонлар олдида рўмол сабабли ноқулайликни ҳис қилдим.  Мен умримда биричи марта мусулмон озчиликдан бири бўлиш қандай бўлишини ҳис қилдим”, деди Оукланлик Рачел Мак Грегор.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvSsszO2PENYembed

11:37 / 08.09.2016 4190
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:25 / 09.05.2023 2865
21 сентябрь 2013 йил СанктПетербургда Петропавловск қалъаси ёни Нева акваториясида, Петер ва Москва давоми...

10:13 / 29.12.2016 3217
Истамбулдаги бошқармаси директори ўринбосарининг Риа Новостига хабар беришича, давлат бу қурилишда давоми...

19:02 / 14.12.2016 3380