Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

26-масала

Агар кўзда йиринг бўлиб, ундан қон чиқсаю, лекин кўзнинг ташқарисига оқмаса, таҳорат бузилмайди. Лекин кўзнинг ташқарисига оқса, бузилади. Худди шунингдек, йиринг бурун ёки қулоқнинг ичкарисида бўлиб, ундан қон чиқиб, ғусл пайтида ювиш фарз бўлган жойгача оқиб келмаса, таҳорат лозим бўлмайди. Лекин ғусл қилганда ювиш фарз бўлган жойгача оқса, таҳорат лозим бўлади.

27-масала

Яранинг пўсти олиб ташланганда унинг ўрнида қон кўринсаю, лекин ундан оқмаса, таҳорат кетмайди. Оқса, таҳорат кетади.

28-масала

Агар қон ёки йиринг жароҳатнинг ичида оқиб, ундан ташқарига чиқмаса, таҳорат бузилмайди. Лекин ундан ташқарига чиқса, бузилади.

29-масала

Агар жароҳатнинг ўзида қон кўринса, уни артиб ташлангандан кейин яна кўринса, сўнг яна артиб ташланса, учинчи марта ҳам шундай бўлса – агар қонни артмай, ўз ҳолига қўйилганда жароҳат ўрнидан ташқарига оққан бўларди, дейилса, таҳорат бузилади. Агар ундай бўлмаса, яъни қон кам бўлиб, ўз ҳолига қўйилганда оқмаган бўларди, дейилса, бузилмайди. Қон кўриниб, унга тупроқ ёки кул сепилишининг ҳукми ҳам шундай.

30-масала

Киши тупурганда тупугида қон кўрса ва бу қон кам бўлса, яъни тупукнинг оқи қоннинг қизилидан кўпроқ бўлса, таҳорат лозим бўлмайди. Лекин қон кўп бўлса, яъни қоннинг қизили тупукнинг оқидан кўпроқ бўлса ёки тенг бўлса, таҳорат лозим бўлади.

Ашраф Али Таҳонавий

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Тарбиявий муносабатларда  балоғат ёки бошқача айтганда ўтиш ёши ҳар доим энг давоми...

14:02 / 11.02.2017 5773
Умра қилиш учун келган саудиялик 70 яшар аёл ажойиб воқеани бошидан кечирди. Онахон Сафо ва Марва ўртасида давоми...

15:17 / 05.12.2016 4030
«Кишининг иймондан кейинги хайрияти ва бахтиёрлиги дунёда яхши хотинга эга бўлишлигидир »Ҳадис. Жамиятни давоми...

15:39 / 17.11.2016 5022
Савол Ўша вақтда арабларнинг одати бўйича, янги туғилган чақалоқ Макка ташқарисидаги қишлоқларга давоми...

16:13 / 28.11.2017 3239