3-март – Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни -World Wildlife Day
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20 декабр, 2013 йилда ўз резолюцияси билан 3 -март санасини Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни сифатида белгилаб қўйган эди.
Ҳар йили турли мавзулар бериладиган ушбу сананинг бу йилги мавзуси- “Инсонлар ва бутун коинот учун денгизлар экотизимларини  сақлаш” номи остида дунё бўйлаб турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Инсониятнинг фаровонлиги ва барқарор ривожланиши- табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга боғлиқдир.

Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни-  яшаб турган сайёрамиз тўғрисида кўпроқ билиш учун яхши имкониятдир, шунингдек атрофдаги муҳитга ўзимизнинг муносабатимизни қаратиш, биологик хилмахилликни муҳофаза қилиш ва тиклаш учун ўз кучимизни сафарбар қилишга ундайди.

Бу санада жамоатчилик эътиборини нафақат ёввоий табиат хилма-хиллиги ва гўзалликларини кўрсатишга, балки ноёб табиатимизни сақлашга йўналтирилган фаол харакатларга ундайди.

Охирги 50 йил ичида сайёрамиз аҳолиси сони 3,5 баробарга, истеъмол қилинаётган ичимлик сув ҳажми 11 баробарга ошди. Ҳайвонот ва ўсимлик олами турлари эса 20 фоизга камайди. Ҳар йили атмосфера ҳавосига 5 миллиард тонна карбонад ангидрид гази, 200 миллион тонна углерод оксиди, 146 миллион тонна сульфат оксиди, 35 миллион тонна азот оксиди ташланмоқда. Инсоннинг нооқилона фаолияти натижасида биосферада кўплаб қалтис жараёнлар содир бўлмоқда.

  Браконьерлик ва ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турларини билан ноқонуний савдо қилиш бўлиб Энг жиддий муаммолардан бўлиб қолмоқда. Буларнинг барчаси бизнинг сайёрамиздаги биологик хилмахилликка жуда катта зиён келтирмоқда.

Энди Ўзбекистон мисолида ёввойи табиатни асраш ҳақида сўз юритсак, бугунги кунда республикамизда 8 та давлат қўриқхонаси, 1 давлат биосфера резервати, 2 та миллий боғ, 10 та давлат буюртма қўриқхонаси ва ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш бўйича 3 та марказ ҳамда 6 та табиат ёдгорликлари фаолият кўрсатмоқда.

Республика Фанлар академияси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўсимликларнинг 4600 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг 3000 дан ортиқ тури ёввойи ҳолда ўсади. Республикада 97 тур сутэмизувчилар, 424 тур қушлар, 58 тур судралиб юрувчилар, 83 турдаги балиқлар қайд этилган.  Бу юртимиз флора ва фаунаси нақадар бой эканлигидан далолат беради.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

манба: “Гранд таълим”

Мавзуга оид мақолалар
O`zbekiston Xalqaro Islom Akademiyasi Islomshunoslik fakulteti 4bosqichIslom Huquqi guruhi talabasi Saidhanbaleva Soliha Saidafzal qizisaidhanbalevasolihagmail.com Tel998901336103 Biz butun jahon давоми...

14:31 / 31.05.2023 1139
«muslimaat.uz» жамоаси «Ҳилолнашр» нашриёти ходимлари Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм, давоми...

12:47 / 15.02.2019 1768
Ҳар бир ошланган тери пок бўлади. Фақат, чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно. Бунда ошлашнинг барча давоми...

08:00 / 10.11.2016 5408
Абдулла Орипов «Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юзикки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар». Жорий давоми...

05:58 / 11.03.2017 5542