Олимпия ўйинлари совриндори Ибтижаҳ Муҳаммад болалар учун китоб ёзди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиличбоз Ибтижоҳ Муҳаммад 2016 йилда Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси таркибида қатнашиб, совриндор бўлган илк мусулмон ўранган аёл сифатида тарихда қолган эди. Яқинда у ўзининг болалар учун ёзилган илк китобини тақдим қилди.
Ўзининг «The Proudest Blue» (Мовий кийимли энг мағрур қизалоқ) номли китобида у икки опа-сингил Фаиза ва Осиёнинг мактабдаги қийинчиликларни қандай қилиб енгиб ўтгани ҳақида ҳикоя қилади. Китоб С.К.Али билан ҳаммуаллифликда ёзилган бўлиб, суратлар Хотим Алий томонидан чизилган.
«Болалардаги энг эрта ва энг кучли тасаввур шакллари ўқиш орқали ҳосил бўлади. Мен ўзимга ўхшаган ёш мусулмон болакайлар ушбу суратли китобда ўзларини кўра олишлари учун ҳам бу ҳикояни ёздим», дейди муаллиф. «Олимпиада ўйинларидаги иштирокимдан сўнг кўплаб ёш мусулмон қизларнинг бундан илҳомланганини кўрдим. Умид қиламанки, мени мамлакатимиз учун медаль олиб келган илк мусулмон аёл сифатида кўриш ёш авлодни яна қайсидир бир соҳада биринчи бўлишга ундайди».

манба: https://www.bustle.com/p/olympic-fencer-ibtihaj-muhammad-has-written-a-new-book-for-children-about-the-beauty-of-the-hijab-15923896

Мавзуга оид мақолалар
Абдулла Орипов «Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юзикки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар». Жорий давоми...

10:58 / 11.03.2017 7195
Асални халқ табобати тавсия этадиган шифобахш неъматларнинг подшоҳи дейиш мумкин. Асал, бол фақат ширинлик давоми...

11:56 / 25.11.2016 9546
Савол Қўли чиғаноғидан тирсагидан, оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар Жавоб давоми...

11:43 / 11.01.2017 5027