Дунёдаги илк ўзига хос нашид ёзиш студияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Британияда 20 ёшли талаба София Хафижи мусиқасиз нашидаларга ихтисослашган илк овоз ёзиш студиясини очди. У янги иш бошлаган тадбиркорлар учун мўлжалланган грантни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Айни пайтда бу муслима жаҳон мусулмон жамияти орасидан талантларни изламоқда ва шу мақсадда танлов эълон қилган. Унинг якуний натижаларига кўра ғолиб билан шартнома тузилади.

«Бизнинг мақсадимиз иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун пойдевор яратиб беришдан иборат, токи бутун дунё мусулмонлари бундан баҳраманд бўла олсинлар», дейди Сафия Хафижи.

Нашидлар деганда Аллоҳ таолони мадҳ қилувчи исломий қўшиқлар тушунилади. Унинг шеърлари нафақат араб тилида, балки исталган бошқа тилларда ҳам ёзилиши мумкин.

Нашид ижрочилари аксар ҳолатларда эркаклар бўлса-да, баъзан болалар ҳам нашид айтишади. Бугунги кунда бундай асарлар тобора оммалашиб бормоқда. Улар асосан исломий тадбир ва байрамларда ижро этилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бу каби композициялар исломий ижтимоий роликларда фон сифатида ишлатиладиган мусиқаларга яхши ўринбосар бўла олади.

http://www.islamisemya.com/musulmanka-otkryila-edinstvennuyu-studiyu-nashidov.html
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан давоми...

06:22 / 29.12.2016 5480
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.   Ассалому алайкум, муҳтарама устозлар, азиз опасингиллар, ушбу улуғ даргоҳга, давоми...

13:05 / 19.11.2018 3324
Ота дарсни Аллоҳга ҳамду сано, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишдан бошлади. давоми...

16:33 / 28.12.2016 6543