«Muslimaat.uz» сайтида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

IMG_3103 IMG_3110 IMG_3107 1 декабрь куни «muslimaat.uz» сайтида эълон қилинган «Аёл кишининг оиладаги ўрни», «Аллоҳнинг чақириғига тайёрмисиз?» танловлари ва муслималар форумида ўтказилган «Рамазон ибрати» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов ғолибларига совғаларни шайха Одинахон Муҳаммад Юсуф топширдилар ва танловдаги иштироклари ва фаолликлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар.

Тадбир якунида Муслималар форуми устоз Одинахон Муҳаммад Юсуфга Рамазон ойида форумда ўтказилган «Рамазоний суҳбатлар» учун ва форумда ўтказилган танловнинг ғолиби бўлган Доктор Сакийнага эса керакли маслаҳатлари учун миннатдорчилик сифатида ўзларининг совғаларини тақдим қилишди.

Маълумки, «muslimaat.uz» сайти қошидаги« muslimaat.uz»/forum`ида «Шифокор маслаҳати» хизмати йўлга қўйилган. Бу ерда малакали шифокор Доктор Сакийна форум иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига жавоб бериб келадилар.

Ғолибларни яна бир бор муборакбод этамиз!

Эслатиб ўтамиз, мавлид ойи муносабати билан тез кунларда сайтимизда ва муслималар форумида танлов эълон қилиш ниятидамиз. Хабарларни кузатиб боринг ва биз билан бирга қолинг.

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси куни туғилганлар    Жавоб Расулуллоҳ давоми...

10:48 / 28.11.2017 3863
Шубҳасизки, Исломдан бошқа ҳеч бир дин ёки ҳеч бир миллатда онани эҳтиром қилиш Исломда буюрилгани каби давоми...

10:45 / 24.12.2016 4066
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:55 / 19.11.2016 3629