Қўшнингга озор берма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Аллоҳ таоло қўни-қўшнига жуда кўп ҳақ-ҳуқуқ берган. Қўшничилик ҳақида бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Қуйида шу ҳадислардан намуналар келтирамиз.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшнига яхшилик қилиш борасида шунча кўп насиҳат қилганидан у уларни мерос олишга ҳам ҳақдор, деб қарор беради, дея гумон қилдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Шурайҳ ал-Хузийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: “Кимки Аллоҳ таоло ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, қўшниси билан чиройли муомала қилсин…” (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Кимнинг қўшниси унинг ёмонликларидан омон бўлмаса, у жаннатга кирмайди”, дедилар.

Қўшнининг барча ҳақларидан энг каттаси ҳар бир ишни қилишда бу билан қўшнига озор етказмасликни ўйлаш ва зарурат ўрнида унга ёрдам беришдир. Баъзи-баъзида қўшнига ҳадя бериб туриш ва унинг ғамига ҳам, хурсандчилигига ҳам шерик бўлиш лозим. Қўшничилик алоқаларини яхшилашнинг энг ҳақчил омилларидан бири қўшнига ҳадя қилиш муҳим саналади. Зеро, ҳадиси шарифларда ҳам шўрванинг сувини мўлроқ қилиб, ундан қўшнига улашиш ҳақида сўз кетган. Бу ишларнинг барчаси савобли амаллардир. Қўшни молиявий ёрдамга муҳтож бўлса, унга молиявий жиҳатдан ёрдам бериш зарур. Икки қўшни ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан бир даражада бўлишлари шарт эмас. Ғариб кишига-да қўшни бўлиш ҳам қўшниликдир. Ғариб қўшни ҳолидан тез-тез хабар олиб туриш бошқа қўни-қўшниларга нисбатан зарур ҳисобланади. Бирор қўшни оч бўлса, уни тўйдириш нафл ибодат эмас, фарздир. Шунингдек, мусулмон бўлмаган қўшни билан ҳам чиройли муомала қилиш лозим.

Абдуллоҳ ибн Умар ҳузурида бир эчки сўйилди. Унинг қўшнилари ичида яҳудийси бор эди. У бот-бот хонадонига “Яҳудий қўшнига ҳам гўшт ҳадя қилинглар”, деб таъкидлади (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Қўшниларнинг энг яхшисини аниқлашда исломий ўлчовларни ишга солиш даркор. Уларнинг насаби, мансаби, молу дунёси, қуввати ва бошқа нарсаларига қараб эмас, айнан қўшниларига яхшилик қилишига қараб аниқлашимиз лозим.

Қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига яхшилик қиладиганидир. Биз ҳам шундай қўшнилардан бўлишга ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Гулшода  тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvLObZz9Le0featureyoutu.beembed

17:33 / 01.05.2018 3566
Тарбия  илм ва фандир Тарбия илм ва фандир. У шундай илм, шундай фанки, унинг услубларини, қоидаларини давоми...

16:52 / 28.12.2016 3453
 Устозни ғанимат билиш  Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими бу устозни, унинг билимини давоми...

17:31 / 27.01.2018 3975
Тошкент вилоятининг Бўка тумани Ўртақўрғон жоме масжидида Қуръон қироати мусобақаси ўз якунига етди. Бўка давоми...

20:45 / 10.02.2018 2890