Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик бошлаб юборилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрами олдидан жонлиқ сўйишга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлар идораси расмий сайтида хабар қилинди.

Муфтиятнинг хабар беришича, мусулмонлар яратган Аллоҳнинг муқаддас буйруғи – Аллоҳга итоат ҳамда ҳамд рамзи бўлмиш қурбонликни адо этишади.

Россияда жорий йили Қурбон ҳайити 21 августда нишонланади. Ҳайит намозидан сўнг уч кун ичида қурбонлик қилиш мумкин бўлади. Қурбонлик учун аталган жонлиқларни сўйиш буюртмалари Қозоннинг 17 жойида қабул қилинмоқда.

Даставвал тадбиркорлардан яхши бўлмаган ҳудудлар, жумладан, Қозоғистон ва Россиянинг жанубидан Қурбон ҳайити учун қўйлар олинмаслиги илтимос қилинди. манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16615-mecheti-kazani-nachali-podgotovku-k-kurban-bajramu

Мавзуга оид мақолалар
Жаннат ва дўзах инсон етиб борадиган охирги манзиллардир. Инсон улардан бирига етгандан кейин, унда абадий давоми...

13:09 / 08.11.2016 14800
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим давоми...

13:50 / 23.05.2017 4100
Макруҳ Шариат қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи бўлади. давоми...

12:31 / 21.04.2017 5297